Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Долзарб мавзу

Диний конфессиялар миллатлараро ва динлараро тотувлик намунаси

 
 

Серқуёш она диёримизда виждон эркинлиги кафолатланган. Конститутутциямизнинг 31-моддасида “Ҳар бир инсон хоҳлаган динга эътиқод қилиш ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслик ҳуқуқига эга. Диний қарашларни мажбуран сингдиришга йўл қўйилмайди” деб қатъий белгилаб қўйилган.

Бугунги кунда мамлакатимизда ўн олтита диний конфессиялар эмин-эркин фаолият олиб бораётганлиги бизда виждон эркинлиги кониститутция ва амалдаги қонунларда белгилаб қўйилганлиги шарофатидир. Аслини олганда, бизнинг заминда қадим замонлардан буён мусулмонлар, насронийлар, буддавийлар ва бошқа дин вакиллари ёнма-ён яшаб келишган. Асрлар мабойнида ахоли гавжум йирик шахарларда масжид, черков, синагог сингари ибодатхоналар мавжуд бўлган. Қолаверса, хозирда хам турли динга мансуб кишилар ўз диний амалларини эркин адо этиб келишаябди. Юқорида такидлаганимиздек, юртимизда барча динларга, барча эътиқод эгаларига қонуний асосда кенг имкониятлар яратиб берилган. Буни мамлакатимизда 130 дан зиёд миллат ва элат, турли диний эътиқодга эга бўлган фуқоролар бир муштарак мақсад йўлида фаолият олиб бораётганликлари, тинч тотув ва хам жихатликда хаёт кечираётганликларидан хам билиш мумкин. Дин диний дунё қарашни, диний урф одат ва маросимларни, диний муассаса хамда ташкилотларни ўз ичига олади. Тарихга назар соладиган бўлсак, ўрта асрларда дин маданиятининг барча турларини, хусусан фалсафа, хуқуқ, ахлоқ каби сохаларни ўзида мужассамлаштирган хамда уларга ўз таъсирини ўтказган.

Миллий қадриятларимизнинг асрлар оша безавол яшаб келаётганлиги диннинг шарофатидир.Ўзбекистондаги барча дин ва диний ташкилотлар мустақил хуқуқий шахс сифатида қатор имкониятларга эга.

Отабек Тошбеков Нарпай  тумани Нақшбандий жоме масжиди ходими


Киритилган вақти: 27/08/2020 16:07;   Кўрилганлиги: 939
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/articles/actual/diniy-konfessiyalar-millatlararo-va-dinlararo-totuvlik-namunasi
Чоп этилган вақт: 18/05/2024 00:47
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг