Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Долзарб мавзу

Диндорини ихтиёр қилгин, барака топасан

 
 

Йигит бир қиз билан турмуш қуриш ниятида оиласи билан унинг уйига таклиф билан борди. Икки оила ўртасидаги учрашувда қиз йигитдан Қуръони Каримнинг нечта қисмини ёд олганини сўради. Йигит: “Ҳеч бир қисмини ёд олмаганман, лекин Қуръони Каримни ёд олишга иштиёқим кучли”, деб жавоб берди. Йигит гапини давом эттириб, “Сиз Қуръони Каримни қанча қисмини ёд олгансиз”, деб сўради. Қиз “Фақат “Амма” порасини ёд олганман”, дея жавоб берди”.

Суҳбат тугагач, қиз отасига ўша йигитга турмушга чиқишга розилигини айтди. Чунки қиз йигитнинг унга берган жавобида самимий эканлигини ва унинг қалби иймон билан тўла эканлигини ҳис қилган эди. Турмуш қурганларидан сўзнг келин куёвидан Қуръони Каримнинг барча оятларини ёд олишни сўради ва йигит келинининг илтимосига рози бўлди.

Куёв ва келин Қуръони Каримни ёд олишга биргаликда киришдилар. Қуръонни тўлиқ ёд олагнларидан сўнг йигит келин билан унинг оиласиникига меҳмон бўлиб борди. Меҳмондорчилик асносида йигит хотинининг ота-онасисига хурсандчилик хабарни етказиш мақсадида уларнинг қизи ва ўзи Қуръони Каримни тўлиқ ёдлаб бўлганликларини айтди. Ва деди: “Қизингиз ниҳоят Қуръонни тўлиқ ёдлади”. Лекин қизнинг ота-онаси бу хабардан ҳеч бир ҳаёжонланишмади. Ахир, қизлари Қуръони Каримни тўлиқ ёд олиб, қория бўлганининг хабарини эшитган эдиларку. Улар бироз жим қолишди ва бир неча дақиқадан сўнг қизларининг Қуръонни тўлиқ ёд олганлигини тасдиқловчи гувоҳномалар билан қайтиб келди. Шунда йигит хотинининг Қуръони Каримни ёд олгани билан уни оилалари олдида уялиб қолмаслигини хоҳлаганини тушунди.Чунки у ҳақиқатан ҳам солиҳава оқила аёл эди. Қўлини сўраб келган йигитнинг ҳусни, молу давлати ёки мансабига эътибор бермади. Аксинча Қуръони каримга бўлган муҳаббати, имонига назар қаратди. Натижада ўзи сабабли завжининг қори бўлишига эришди. Ҳа азизлар, турмуш қураётган ҳар бир йигит-қиз жуфти ҳалолининг дину диёнатига қараса, иншааллоҳ, албатта бахтли бўладилар. Чунки, бунинг кафолатини Расулимиз соллаллоҳу алайҳи васаллам “Аёл киши тўрт нарса учун никоҳ қилинади: моли, жамоли, насаби ва дини учун. Диндорини ихтиёр қилгин, барака топасан”, деяберганлар.

Аллоҳ таоло қизларимизни ана шундай солиҳа, оқила, қория бўлишларини, ўғилларимизни Қуръонга муҳаббатли, қалблари иймонга лиммо-лим, оилапарвар йигитлардан бўлишини насиб қилсин.

Бобоев Сарвархўжа Самарқанд шаҳар "Қўшбоққолли" жоме масжиди имом-хатиби


Киритилган вақти: 23/06/2022 11:30;   Кўрилганлиги: 387
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/articles/actual/dindorini-ixtiyor-qilgin-baraka-topasan
Чоп этилган вақт: 29/03/2024 00:49
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг