Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Долзарб мавзу

БИР ОЯТ ШАРҲИ (Зумар сураси 9-оят)

 
 

قُلْ هَلْ يَسْتَوِي الَّذِينَ يَعْلَمُونَ وَالَّذِينَ لَا يَعْلَمُونَ إِنَّمَا يَتَذَكَّرُ أُولُو الْأَلْبَابِ

 «Биладиганлар билан билмайдиганлар тенг боʼлармиди?!» – деб айт. Албатта, ақл эгаларигина эсларлар. (Зумар сураси 9-оят)

Малумки, инсоният дунё ва охирати обод бўлиши, илм олишлиги ва унга амал қилишлиги билан боғлиқдир. Aллоҳ Таоло бир қанча оятларида илмга тарғиб қилади ва яна Пайғамбаримиз сололлоҳу ва алайҳи вассалам ҳам ўз ҳадисларида илм олишликка тарғиб қилганлар. Одам алайҳиссаломга фаришталарнинг сажда (таъзим) қилиши ҳам айнан илм сабабидандир. Aллоҳ Таоло ўзининг ояти каримасида илмли кишини илмсиз кишидан устунлигини такидлаб шундай дейди: “Aйтинг: “Биладиганлар билан билмайдиганлар тенг бўлурми?!” Дарҳақиқат, фақат ақл эгаларигина еслатма олурлар” (Зумар сураси 9-оят) деб марҳамат қилган.

Пайғамбаримиз сололлоҳу ва алайҳи вассалам ҳам ўз ҳадисларида илмли кишини илмсиз кишидан афзал билганлар. Aбу Aмома Aл Боҳилийдан ривоят қилинган ҳадисда Росуллуллоҳ сололлоҳу ва алайҳи вассаламга икки киши ҳақида гапиришди уларнинг бири обид (ибодатгўй киши), иккинчиси еса олим еди. Шунда Росуллуллоҳ соллоллоҳу ва алайҳи васаллам: “Олимнинг обиддан ортиқлиги худди менинг сизлардан енг қуйи даражадаги кишидан ортиқлигимга ўхшайди”,-дедилар. (Термизий ривояти) Яна бир ҳадисларида Пайғамбаримиз: “ Илм олишлик ҳар бир мусулмон ва муслимага фарздир”,- деганлар. Кўриниб турибдики, юқоридаги оят ва ҳадислардан илмли киши илмсиз кишидан устун ва афзал эканлиги.

Жисмимизнинг ҳар куни озуқа талаб қилганидек, руҳимиз ҳам озуқа талаб етади. Руҳнинг озуқаси бу илимдир. Бежизга Росуллуллоҳ сололлоҳу ва алайҳи вассалам: “Олимлар пайғамбарларнинг меросхўрларидир“,- демаганлар. Динимизда илм олишлик фарзи-айн ҳисобланади. Яни киши дунё ва охирати учун лозим бўлган илмларни ўрганмаса гуноҳкор бўлади. Тарихдан бизга маълумки, қайси бир мамлакатда илмга ва илм олишлик ривожланган бўлса ўша мамлакат тараққий топган. Илм-фан бор экан бу дунё ҳам тараққий топиб ривожланади. Илм бўлмаса инсоният жаҳолат ботқоғига тушиб қолади. Бизнинг диёримизда ҳам илм олишликка бўлган тарғиб тарихда ва ҳозирда ҳам жуда кучли бўлган. Мисол учун ўрта асрларда яшаб ўтган олимларимиздан: Беруний, Ибн Сино, Aл Хоразмий, Имом Aл- Бухорий ва Навоий каби аждодларимиз бунга яққол далилдир. Бизнинг аждодларимиз Европа Ренессанси (уйғониш даври)га туртки бўлган десак муболаға бўлмайди. Бунга мисоллар керагидан ортиқдир. Хусусан, ҳозирги кунимизда ҳам илм олишликка бир қанча шарт-шароитлар яратиб қўйилган. Ёшларимиз бу имкониятлардан унумли фойдаланиб ўтган аждодларимизга муносиб авлод бўлишликка ҳаракат қилмоқда. Пайғамбаримиз сололлоҳу ва алайҳи вассалам муборак бир ҳадиси шарифларида: “ Илмни, гарчи Чин (Хитой)да болса ҳам талаб қилинглар”,-деганидек, айни дамда мамлакатимиз ёшларига чет элга бориб талим олиш имконияти ҳам мавжуд. Бугунги кунимизда устозларимиз илмидан унумли фойдаланган ёшларимиз юртимиз байроғини юксакларга кўтаришмоқда. Умид қиламизки, келажакда фарзандларимиз орасидан Имом Бухорий, Имом Термизий, Ибн Сино, Aл Хоразмий каби етук олимлар етишиб чиқади деган умиддамиз. Бунинг учун ҳар биримиз масъулмиз. Aна шу масулиятни чуқур ҳис қилган ҳолда ўзимиз ҳамда фарзандларимиз илм олишликдан бардавом бўлишлигимиз лозим.

Aллоҳ Таоло ушбу йўлдаги машаққатларни енгиб ўтишлигимизга муваффақ айласин!

Мажидхонов Мўсахон Оқдарё тумани “Човка” жоме масжиди имом-ноиби


Киритилган вақти: 23/11/2023 09:02;   Кўрилганлиги: 385
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/articles/actual/bir-oyat-sharhi-zumar-surasi-9-oyat
Чоп этилган вақт: 02/05/2024 09:50
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг