Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Долзарб мавзу

БИР ҲАДИС ШАРҲИ ҲАҚИДА

 
 

عن تميم الدارى رضيالله عنه، عن النبي صلي الله عليه وسلم قال: "الدين النصيحة"، قلنا: لمن، قال: "لله، ولكتابه، ولرسوله، ولاءمة المسلمين وعامتهم". رواه الخمسة.

Тамим Дорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
" Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Дин насиҳатдир," дедилар.
"Ким учун?" дедик.

"Аллоҳ учун, У Зотнинг Китоби учун, У Зотнинг Расули учун ва мусулмонларнинг имомлари ҳамда оммалари учун", дедилар.
Шарҳ: Насиҳат-жамловчи сўз бўлиб, насиҳат қилунувчига яхшиликни ирода қилишдир.
Ҳадиси шарифда насиҳат беш нарсада эканлиги баён қилинмоқда.
1.Аллоҳ учун. Аллоҳ учун насиҳат қилиш-Аллоҳга иймон келтириш, Унга шукр қилиш. Аллоҳ таолони барча нуқсонлардан поклаш. Аллоҳ таолога тоатда бардавом бўлиш, маъсиятни тарк қилиш.
2. У Зотнинг Китоби учун насиҳат қилиш. Аллоҳнинг китоби Қуръони Каримни ўрганиш, унга амал қилиш ва одамларни ҳам шунга ундаб насиҳат қилиш.
3. У Зотнинг Расули учун насиҳат қилиш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг пайғамбарликларини тасдиқлаш. Пайғамбар алайҳиссалом келтирган барча нарсага иймон келтириш. Пайғамбар алайҳиссаломнинг суннатларига амал қилиш. Пайғамбар алайҳиссаломнинг хулқлари билан хулқланиш ва одамларни ҳам шунга ундаб насиҳат қилиш.
4. Мусулмонларнинг имомлари учун насиҳат қилиш. Яъни мусулмонларнинг имомларига ҳақ ишларда ёрдам бериш. Уларга итоат қилиш. Мусулмонларнинг имомлари ортидан намоз ўқиш. Мусулмонларнинг имомлари ҳақларига дуо қилиш ва одамларни ҳам шунга ундаб насиҳат қилиш.
5. Мусулмонлар оммаси учун. Бу барча мусулмонларга икки дунё саодатини раво кўриш, яъни Ислом йўлини кўрсатиб, холис насиҳат қилиш билан бўлади. Ўзига раво кўрган нарсани барча мусулмонларга ҳам раво кўриш. Мусулмонлар учун меҳрибон бўлиш. Мусулмонларнинг маҳзунлиги учун маҳзун бўлиш, мусулмонларнинг хурсандчили учун хурсанд бўлиш. Мусулмонлар учун доимо яхшиликда ёрдамчи бўлиш ва одамларни ҳам шунга ундаб насиҳат қилиш.

Назаров Анвар
Каттақўрғон шаҳар Муҳаммад Нақиббек жоме масжиди имом хатиби


Киритилган вақти: 12/01/2022 08:47;   Кўрилганлиги: 483
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/articles/actual/bir-hadis-sharhi-haqida
Чоп этилган вақт: 20/04/2024 02:16
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг