Беш минг қўйдан афзал
Ҳазрати Алидан, розияллоҳу анҳу, ривоят қилинади:
«Пайғамбар, соллаллоҳу алайҳи ва саллам, бир куни мендан:
— Эй Али, сенга беш минг қўй берайми ёки ҳам дунё, ҳам охират учун фойдали беш калимани ўргатайинми? — деб сўрадилар.
— Ё Расулаллоҳ, беш минг қўй озмунча фойда эмас. Бироқ менга ўша беш фойдали калимани ўргатишингизни хоҳлайман, — дедим.
Шунда Расули акрам, соллаллоҳу алайҳи ва саллам, ушбу дуони ўргатдилар:
— Аллоҳим, гуноҳларимни мағфират қил. Менга кенг феъл ва ҳалол бир даромад насиб эт. Нафсимни берган ризқингга қаноатли қил ва қалбимни Ўзинг манʼ этган нарсаларга мойил қилиб қўйма»
Саҳобаларни қаранг дунё матоҳидан бир дуони афзал билди.
Амиров Тўлқин тайёрлади
Киритилган вақти: 24/03/2022 10:32; Кўрилганлиги: 823
Чоп этилган вақт: 20/09/2025 04:41