Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Долзарб мавзу

 БАҲСЛАШИШ КЕЛИШМОВЧИЛИККА САБАБ БЎЛАДИ

 
 

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қилиб шундай дейдилар: “Агар бировни сажда қилишга амр қилувчи бўлсам, Аллоҳ уларга (эрларга)  улар (хотинлар) устидан берган ҳақнинг сабабидан аёлларни эрларига сажда қилишларини амр қилган бўлар эдим”.

Гарчи Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ўзлари бу борада алоҳида таъкидлаб ўтмаган бўлсалар ҳам, Аллоҳнинг бу амрига барча мусулмонлар итоат қилмоқлари керак. Мусулмонлар ҳудди бошқа ишлар каби, оила масаласида ҳам кўнглига келган нарсани оилавий ҳаёти учун кўрсатма деб билмасликлари керак. Ҳазрат Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг гўзал ҳаётларини ўрганар эканмиз, ул зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам бутун умр муҳтарама завжалари билан тортишиб, жанжаллашмаганлар. Ҳар бир масалани мулойимлик, хушмуомалалик билан ҳал қилганлар. Ваҳоланки, ул зот соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг завжалари ҳам инсон эди, бизинсонлар сингари уларнинг ҳам ўзига яраша хоҳиш-истаклари бор эди. Ҳатто уларнинг баъзи тилаклари ҳеч қачон амалга ошмаган. Мана шу ҳолатни сабаб қилиб, ҳазрат оналаримиз ҳам жаҳл қилишлари, гап талашишлари мумкин эди. Лекин ҳар қанча машаққат бўлмасин, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан ҳеч завжалари тортишиб, ул зот соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг дилларигаозор бермаганлар. Чунки икки кишини ҳадеб тортишиши, бир-бирини камситиши, мана шу келишмовчилик сабаб улар ҳузур-ҳаловатини, бахтини йўқотиб қўйиши шайтоннинг иши саналади. Жанжаллашиш,баҳслашиш, тортишиш инсоннинг асабини бузади, тўғри фикрлашигахалақит беради. Ҳар бир масалага бошқача ёндаша бошлайди. Оилавий ҳаётда тинчлик, осойишталикнинг бузилишига, эр ва хотин бир-бирини хафа қилишига, ҳатто ўрталаридан севги ва ҳурматнинг йўқолишига сабаб бўлади. Шунинг учун Расули акрам соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва ул зот соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг муҳтарама аёллари бутун мусулмонларга гўзал ибрат бўладиган чиройли ҳаётни яшаганлар.

Бу ҳаётда эр ва хотин ўртасида талашадиган ҳеч вақомавжуд эмас. Жанжал, тортишиш, баҳслашиш билан ҳеч нарсага эришиб, ёки муаммоларга ечим топиб бўлмайди. Бу оддий ҳақиқатни тушунмаган аёл фақат ўзига зулм қилган бўлади. Ҳар бир инсон  ҳаётда бахтли, тинч-тотув яшашни хоҳлайди. Лекин бахт деган неъмат арзон турмайди, унга қаноат, шукр ва солиҳ ишлар орқали эришилади. Инсон гўзал хулқи билан суюкли бўлади.Ақлли аёл ҳар қандай чигал вазиятдан турмуш ўртоғи билан ортиқча тортишмай, қандай чиқиб кетишни яхши билади.

Барча аёл-қизларимизга нодон гўзаллардан эмас, балки латофатли зукколардан бўлиш насиб этсин.

 Н. Темирова – вилоят бош имом хатиби хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси.


Киритилган вақти: 25/02/2023 09:18;   Кўрилганлиги: 250
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/articles/actual/bahslashish-kelishmovchilikka-sabab-boladi
Чоп этилган вақт: 28/03/2024 20:45
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг