Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Долзарб мавзу

Аёл – халқимизнинг тожи, борлигимизнинг ойнаси, миллатимизнинг тарбиячисидир.

 
 

Аёл – халқимизнинг тожи, борлигимизнинг ойнаси, миллатимизнинг тарбиячисидир. Чунки биз аёллар келажагимиз ниҳоллари униб ўсишига тарбия топишига сабабчи буламиз. Дарҳақиқат динимизда ҳар инсоннинг хоҳ эркак булсин, хоҳ аёл бўлсин жамиятимизда ўзига яраша ўрни ва албатта ҳурмати бор.

Мукаддас қуръони каримда 176-оятли бир суранинг номи “Нисо” яьни “Аёллар”, деб номланиши юзлаб оятларда аёлларга оид ҳукмларнинг баён этилиши ҳадиси шарифларда аёлларга хос кўрсатмалар берилгани Ислом динида аёл кишининг нақадар юқори эьтиборга олинганидан далолатдир. Аёллар исломда она, опа-сингил, жуфти-ҳалол ва қиз сифатида ҳурматланади. Пайгамбаримиз с.а.в. аёлларни камситишга, чек қўйиш, ва уларнинг жамиятдаги ўрнини англатиш учун умматларга етарлича кўрсатмалар берганлар. У зот алайҳиссалом аёллар ҳакида шундай деганлар: “Албатта аёллар эркакларнинг туғишганлари.(Имом Абу Довуд ривояти). Пайғамбаримиз с.а.в. видолашув ҳажларида, машҳур хутбасида аёлларга нисбатан яхши муносабатда булишни қайта-қайта васият килдилар.У зот алайҳиссалом бирорта аёлларига қўл кўтармадилар, уларга яхшилик қилишда умматга ибрат бўлдилар ва шу ишга тарғиб қилдилар.  “Сизларнинг яхшиларингиз - оиласига яхши бўлганидир. Мен -аҳли аёлига энг яхшингизман”, деб айтганлар. (Имом Термизий ривояти). Аёллар исломда она сифатида юксак эьтиборга лойиқ топилгандир. Пайғамбаримиз алайҳиссаломниннг жуфти ҳалоллари қурьони каримда қиёматгача келадиган мўминларнинг онаси деб эьлон қилинди. Аллоҳ таолонинг розилиги ота-онанинг розилигида дейилди. Хатто ҳадиси шарифларда яхшилик килишни онадан бошлаш тавсия этилган.

Ислом дини аёлларнинг ҳурмат эҳтиромини ўз ўрнига қўйиб аёллик вазифаларини тўлиқ адо этиб жамиятимизда, динимизда етарли хизматларини адо этиши учун барча шароитларни яратиб берган. Ислом таьлимотида ҳар бир аёл илмли маърифатли ва касб-корли булишга ҳақлидир. Аёл оилада тежамкор, меҳрибон умр йўлдош, оқила она бўлмоғи лозимдир. Албатта фарзандини тарбиясини гўзал қилиб тарбиялаган аёлни динимиз мақтаган. Шу ўринда момоларимиз кимлигини бирёдга олсак Абу Али ибн Синонинг онаси Ситоробону, Мирза Улуғбекнинг онаси Гавҳаршоҳбегим, ва Баҳоуддин Нақшбанд хазратларининг онаси Валий Орифахон улар уткир илм сохибаси бўлганлар. 

Аёл бир қўлида бешик бир қўлида дунёни тебратади, деб бежиз айтилмаган.Тарихда яшаб ўтган Хадижа Амудий бир улуғ китобни коғозга кўчирганда, бу китоб 10-мужалладдан иборат бўлган, китобга шу сўзларни ёзган экан: “Агар бир сўз тушиб колганини топсангиз мени маьзур тутинглар, чунки уни болам эмизикли пайтида ёзганман”, деб айтган. Яна бир аёл Марям Абдулқодир машҳур «Сиҳоҳул Жавҳарий китобини коғозга кучирган. У олти мужалладдан иборат. Унда:“Ким мен ёзган нусхадан хато топса маьзур тутишини сурайман чунки ўнг қўлимда ёзиб, чап қўлимда бешик тебратганман”, деб ёзилган. Албатта келажаги буюк, эртаси фаровон бўлишини истаган халқ, миллат давомчиларининг қайси соҳа вакили бўлмасин, кўнгли тинч ҳаёти фаровон бўлиши учун ҳаракат қилади ва муносиб турмуш кечириши учун шароит яратади. 

Луқмони Ҳаким уғлига бундай деган: Солиҳа аёл худди подшоҳнинг бошидаги тож кабидир. Ёмон аёл худди қари чолнинг оркасига юкланган оғир юк кабидир. Аллоҳ таоло барча аёлларимизни солиҳа бўлишларини насиб этсин!

 Ш.ХАКИМОВА Окдарё туман бош отинойиси


Киритилган вақти: 01/12/2022 12:50;   Кўрилганлиги: 283
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/articles/actual/ayol-xalqimizning-toji-borligimizning-oynasi-millatimizning-tarbiyachisidir
Чоп этилган вақт: 29/03/2024 17:26
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг