Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Долзарб мавзу

Аёл эркакга Аллоҳнинг омонати этиб берилгандир!

 
 

Аёл киши рўзғорига харажат  қилишга мажбур эмас. Бу тўлиғича эрнинг вазифаси . Эр хотиннинг мулкига дахл қилмасдан маҳр беради, тўй қилад, уй – жой билан таъминлайди, хотин бола – чақасини парвариш қилади. Бу холат аёл учун молиявий имтиёздир. Агар ҳамроҳ бўладиган маҳрами бўлмаса , аёлларга ҳаж фарз бўлмайди.

Исломда ким аёлга зино билан тўҳмат қилса, унга жазо тайинланади.

Исломда, агар эр зулм қилса, хотинга хулуъ-талоқ (ажрашиш) ни талаб қилишга рухсат берилади.

Пайгамбаримиз с.а.в. аёлларни кам ситишга чек қўйиш ва уларнинг жамиятдаги ўрнини англатиш учун умматларга етарлича кўрсатмалар берганлар. У Зот алайхиссалом яратилиш жиҳатидан эркак ва аёлнинг асли бирлиги ҳакида шундай дейдилар: «Албатта, аёллар – эркакларнинг туғишганлари» (Имом Абу Довуд ривоятлари).

Афсуски , ҳозиргача қиз фарзанд дунёга келса, хафа бўлиш, ўғил туғмадинг, деб хотинига зуғум ўтказиш ҳоллари кўзатилмоқда.

Ваҳоланки, Пайғамбаримиз с.а.в бизга қиз фарзандларни чиройли таъминотини қилиш, тарбиялаб, турмушга ўзатиш жаннатдаги олий мартабаларга сабаб бўлишини ўқтирадилар: «Ким икки – уч қиз ёки сингилни (ғамхурлик қилиб) тарбияласа ва улар ундан ажралсалар (яъни, турмушга чикиб кетсалар) ёки ўша кишининг ўзи вафот этса, мен ва у жаннатда мана шундай бўламиз (деб, ўрта ва кўрсатгич бармоқларига ишора қилдилар)» (Имом Ибин Можа ривоятлари).

Аёллардаги жисмоний заифлик қораланмайди. Чунки улар бунга айбдор эмас. Қалбларининг нозиклиги, ҳис- туйғуларининг кучлилиги эса, мўътадил бўлса, мақтовга лойиқдир. Бу нарса улардаги латофат ва гўзалликни зиёда қилади.

Пайғамбаримиз с.а.в аёллардаги мана шу заифликни доим эътиборга олар ва уларни ҳимоя қилишга ҳарис эдилар. Ҳатто видолашув ҳажларида аёлларга нисбатан яхши муносабатда бўлишни қайта –қайта васият қилдилар. У Зот с.а.в бирорта аёлларига қўл кўтармадилар, уларга яхшилик қилишда умматга ибрат бўлдилар ва шу ишга тарғиб қилдилар.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладилар:«Мўмин киши аёлига нисбатан ҳурматини камайтирмасин.Зеро, аёлидаги бирор ёқтирмаган одати бўлса, балки бошқа яхши одатлари ҳам бор бўлиши мумкин».

Никоҳ ўқилаётган вақтда эр аёлини ўз жуфти этиб қабул қилиши-аёлини ҳурмат қилиш, яхши–ёмон кунларида ёнида бўлишга ваъда берганини англатади. Ҳурмат ва ишонч бор бўлган оилада, албатта, шодлик, кувонч, яхши ҳамроҳ бўлади. Янги қурилаётган оила манашу икки фазилат пойдевори асосига қурилиши лозим. Шунда оила қўрғони мустаҳкам бўлишига ҳеч ким шубҳа қилмайди.

Агар инсонлар ўзларининг ораларига Аллоҳ томонидан муҳаббат ва раҳим–шафқат солиб қўйилганини тафаккур ила англаб етганларида, бир-бирларини ёмон кўрмас, бир–бирига нисбатдан бунчалар шафқатсиз бўлмас эдилар. Аллоҳ таоло “Бақара” сурасининг 187-оятида бундай марҳамат қилади:“ Улар (хотинлар) сизга либосдирлар, сиз уларга либосдирсиз”.

Қуръони карим эр ва хотинни бир-бирларига “ либос “деганидан кейин, улар ҳам бир–бирини зийнатлаб туриши лозим. Бу беш кунлик дунёда “мен сендан кам эмасма”, деган юзаки қараш билан яшаш инсонни нажотга олиб бормайди. Оилада эр- хотин бир – бирини ҳурмат қилсагина, камчиликларга кўз юмиб, хатоларни  кечира оладилар ва жуфтини ахлоқли бўлиши учун бор имконини ишга солади.

Бир киши Расуллуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: Инсонларнинг қайси бири менинг чиройли муомиламга хақлироқдир? деди. Пайғамбаримиз с.а.в “Онанг”, дедилар. Кейин ким ҳақли? Пайғамбаримиз с.а.в “Онанг”, дедилар. Кейин ким ҳақли? Пайғамбаримиз с.а.в” Онанг”, дедилар. Кейин ким ҳақли? Пайғамбаримиз с.а.в “Отанг”, дедилар. Ислом Онага чиройли муомилада, чиройли эҳтиромда бўлишга чақиради.

Абдуллоҳ ибн Умар ривоят қилган ҳадисда: Бир киши Расулуллоҳ с.а.в нинг ҳузурига келиб, эй Аллоҳнинг элчиси катта гуноҳ қилиб қўйдим мен учун тавба борми? Пайғамбаримиз с.а.в онанг борми? дедилар. Йўқ, деди. Пайғамбаримиз холанг борми? дедилар, ҳа, деди. Пайғамбаримиз с.а.в. унда унга яхшилик қил дедилар. Мана Исломда аёлни қадри! Аёлнинг қадри қанчалар улуғ! Ибодатлар намоз, рўза, закот, ҳаж гуноҳларга каффорат. Она - аёлга яхшилик қилиш ҳам ибодат саналади ва гуноҳларни кечирилишига сабаб бўлади. Зеро, аёл эркакга Аллоҳнинг омонати этиб берилгандир!

М.Чориева – Пастдарғом туман бош отинойиси


Киритилган вақти: 26/11/2022 11:13;   Кўрилганлиги: 388
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/articles/actual/ayol-erkakga-allohning-omonati-etib-berilgandir
Чоп этилган вақт: 25/04/2024 09:51
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг