Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Долзарб мавзу

Асрлар оша диёримиз мусулмонлари бир мазҳабга эргашиб келишган

 
 

Асрлар оша диёримиз мусулмонлари бир мазҳабга эргашиб келишган.
Аммо, ҳозирги кунларда ҳанафий мазҳабига эргашиб келаётган сизу-биз мусулмонларни тақлид қилувчи гумроҳлар дея айблаётган тоифалар пайдо бӯлишган.
Уларнинг, мужтаҳид имомларга эргашиш, уларга тақлид қилиш ҳаром ва ширк, уларга тақлид қилувчилар эса гумроҳлар деб айтаётган гапларига раддия сифатида қуйидаги ҳужжат ва далилларни келтирамиз.
"Агар билмайдиган бӯлсангиз, зикр аҳлларидан сӯрангиз " (Наҳл сураси 43- оят) .

Ҳузайфа розияллоҳу анҳу айтадилар: Биз Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурида эдики. У зот: "Мен сизларнинг орангизда яна қанча яшашимни билмайман. Шунинг учун мендан кейин Абу Бакр ва Умарга эргашинглар" - дея ишора қилдилар (Имом Термизий ривояти) .
"Мажмуатул фатово" китобида Шоҳ Валиюллоҳ Деҳлавийнинг қуйидаги сӯзлари келтирилган: " Ҳиндистон ва Мовароуннаҳр юртларида Шофеий , Моликий ва Ҳанбалий мазҳаби тарқалмаган ва китоблари ҳам етиб келмаган. Шунинг учун ушбу диёрларда яшовчи, ижтиҳод қилиш даражасига етмаган кишиларга Абу Ҳанифа мазҳабига эргашишлик вожиб бӯлади " .
Шундай экан бемазҳабликга чақираётган кимсаларнинг: " Мен қуръон ва ҳадисдан ӯзим ҳукм оламан " деган, ихтилофни ва уммат бирлигига раҳна солувчи нотӯғри даъволарига қулоқ солмайлик.
Аксинча, бемазҳабликга юз тутмай, ӯтган аждодларимиз каби Ҳанафий мазҳабига амал қилиб ва унда собит турайлик!

Аброров Жааҳонгирхон манбалар асосида


Киритилган вақти: 23/11/2021 12:44;   Кўрилганлиги: 11
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/articles/actual/asrlar-osha-diyorimiz-musulmonlari-bir-mazhabga-ergashib-kelishgan
Чоп этилган вақт: 27/11/2021 13:37
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг