Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Долзарб мавзу

АСЛ ҲАҚИҚАТ

 
 

«Аллоҳ таолонинг нозил қилганига хилоф бўлган жаҳолат, ҳавойи-нафс ва бидъатлар одамларнинг нубувват ва салафи солиҳлар замонидан узоқлашгани сари урчиб бормоқда. Бугун биз олдимизда ўзларини бошқалардан айро тутувчи ва салафи солиҳларга, Ашъарий ва Мотуридийлардан иборат Аҳли сунна вал жамоа имомларига хилоф қилувчи кишилар пайдо бўлди. Балки, улар ишни аксига ўгирмоқдалар: ўзларини «Аҳли сунна» кўрсатиб, асл Аҳли суннани «бидъатчи» қилиб кўрсатмоқда. Уларнинг даъволари салафларга эргашиш, аммо салафлар улардан беҳожатдир. Салафи солиҳлар ораларидан «Мушаббиҳа» ва «Мужассима» кабиларнинг чиқишидан покдирлар. Улар Аллоҳнинг энг яхши бандаларидир. Жаноби коинот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг уларга «яхшилар», деган гувоҳликлари берилган.

Шуни билингки, Аҳли сунна вал жамоа деганда икки имом: Абул Ҳасан Ашъарий ва ҳидоят имоми Абу Мансур Мотуридий роҳимаҳумаллоҳларга эргашганлар тушунилади. Улар салафи солиҳлар, тўрт мазҳаб: Ҳанафий, Моликий, Шофеъий ва Ҳанбалийларнинг фазилатлиларига эргашганлардир. Улар бу умматнинг «Саводул аъзам» идир, бу мустаҳкам диннинг имомларидир. Биз ушбу ҳидоят аҳлига эргашишлик билан бошимизни Қуёшдан ҳам устун тутамиз!».

«Рофъул ғошия ъанил мажози ват таъвил» асаридан 7-Б, Шайх Низол Иброҳим Ола-Роший ҳафизаҳуллоҳ

Хайруллоҳ домла Саттаров вилоят бош имом-хатиби ўринбосари


Киритилган вақти: 11/12/2021 10:37;   Кўрилганлиги: 537
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/articles/actual/asl-haqiqat
Чоп этилган вақт: 03/05/2024 13:23
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг