Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Долзарб мавзу

Араб тилига бўлган эътибор

 
 

Мамлакатимиз ҳуқуқий демократик ва фуқаролик жамият қуриш йўлидан бормоқда. Ватанимиз истиқлолга қадам қўйгандан бери ўтган йиллар халқимиз ва ёш давлатимиз учун улкан синов ва янгиланишлар даври бўлди. Бу даврда миллий ва диний қадриятларимизни қайта тиклаш, уларни келажак авлод қалби ва онги-шуурига сингдиришга, шунингдек, баркамол авлодни миллий қадриятлар билан биргаликда диний қадриятларга ҳам содиқлик руҳида тарбиялашга катта эътибор берилди.

Ва шунингдек юртимизда ҳам араб тили ва Қурон-Каримга бўлган этибор кун сайин ошиб бормоқда.

“Наҳв фани” араб тилининг грамматикаси бўлиб, уни ўрганмасдан араб тилида нозил қилинган Қуръон оятларини ўрганиш мушкулдир. Тарихда илк бор наҳв фанига хазрати Алий розияллоҳу анҳу асос солганлар. У киши Абул Асвад ад-Дуалийга Қуръони Каримни тўғри ўқиш ва тушунишга кўмаклашадиган қоидалар тузишни буюрадилар. Шу асосда наҳв илми пайдо бўлади.

Одамзот фарзандларининг араб алифбосига талпиниши  вужудидаги табиий хилқат жиҳатларидан эканлиги, ҳамда қиёматдаги савол-жавоблар араб тилида бўлиши бежиз эмас.

Шайх Муҳаммад Ҳабиб бу ҳақида шундай дейди:

“Албатта у Қуръони карим араб тилида нозил қилинган, ким  уни фаҳмлашни хохласа араб тилини ўрганиш билан мукаммал тушунади.[1]

Халқимизда “Тилга эътибор элга эътибор” деган ибора бор. Киши қанча тил билса инсонлар ичида шунча ҳурматли бўлади, ҳатто нечта тилни ўзлаштирса шунча шахс ҳисобланади.

Аллоҳ таоло ўз каломида шундай дейди:

“Албатта, Биз уни арабча Қуръон қилдик. Шоядки, ақл юритсангиз.”[2] Яъни, ақл юритасиз деган мақсадда охирги китобимизни араб тилида нозил этдик”, деб айтилмоқда.  Албатта бу оятлар араблар учун шараф бўлиши  билан бирга, биз мусулмонлар учун жуда улкан масъулият ҳам юклайди. Қуръонга, иймонга, Исломга хизмат қилишдек катта масъулиятни қўяди.

Сайидмуродов Орифхон
Оқдарё тумани “Собит ота Ҳонақоҳи” жоме масжиди имом-хатиби 

 [1]  Шайх Муҳаммад Ҳодий. Тафсирул муфассирун “Жомиъатул Разовия лил улумил исламия” 1956й.

[2] Абдулазиз Мансур. Қуръони карим маъноларининг таржимаси. Тавба.9. Тошкент: Тошкент ислом университети. 2001.


Киритилган вақти: 25/10/2023 10:26;   Кўрилганлиги: 322
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/articles/actual/arab-tiliga-bolgan-etibor
Чоп этилган вақт: 21/05/2024 04:28
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг