Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Долзарб мавзу

АЛЛОҲ ТАОЛО ЯГОНАДИР!

 
 

«Аллоҳ таоло ягонадир» деган сўз саноқ эътиборидан эмас, балки Унинг зотида, сифатларида ва феълларида шериги йўқ экани эътиборидандир. Ваҳдоният (ягоналик) — салбий сифатлардан бўлиб, уч турга бўлинади:

Биринчиси: Зотида ягона экани. Бундан ирода қилинган маъно Аллоҳ таолонинг Зотида турланишнинг йўқ эканидир. Бунинг маъноси қисмларга бўлинишни қабул қилмаслигидир.

Иккинчиси: Сифатларда ягона экани. Бундан ирода қилинган маъно сифатларининг бирида Унга ўхшашининг йўқ эканидир. Бундан Аллоҳ таолонинг маълумотлар ва ишлар эътиборидан кўп илмлари ва қудратлари бўлади, деган гап келиб чиқмайди. Балки, У Зотнинг илми ягона, маълумотлари эса кўп ва қудрати ягона, қодир бўладиган ишлари эса кўпдир. Бошқа сифатлари ҳам шу кабидир.

Учинчиси: Феълларда ягона экани. Бундан ирода қилинган маъно Аллоҳ таоло барча коинот-яратилган нарсаларни пайдо қилишда ягона экани ва бор бўлиши мумкин бўлган нарсаларни пайдо қилишда бошқанинг таъсири йўқ эканидир.

Тавфиқ ва ҳидоят Аллоҳдандир!

«Шарҳи Ақийдатут Таҳовия» асаридан, Аллома Абдулғоний Ғонимий Майдоний роҳимаҳуллоҳ

Хайруллоҳ домла Саттаров - Самарқанд вилояти бош имом-хатиби ўринбосари


Киритилган вақти: 14/01/2022 08:10;   Кўрилганлиги: 16
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/articles/actual/alloh-taolo-yagonadir
Чоп этилган вақт: 19/01/2022 06:56
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг