Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Долзарб мавзу

Аллоҳ таоло Абу Ҳанифани одамларга имом қилди...

 
 

Аллоҳ таоло Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳнинг ижтиҳодларини қабул қилди ва у зотни одамларга имом қилди. Тожуддин Субкий роҳимаҳуллоҳ: “Ким умматга тўғри манҳаж билан имом бўладиган бўлса, у кўприкдан ошиб ўтганлардандир”, деб айтганлар.

Абу Ҳанифа ҳақида (таъна сўзларни) гапирадиганларнинг гапининг аҳамияти йўқ. Ким у зот ҳақида гапирадиган бўлса, унинг гапи ўзига қайтарилгандир. Бу Зайд, Юсуф ва Амр каби уч-тўртта одамнинг тазкияси эмас, балки буларнинг барчаси Аллоҳ таоло томонидан берилган тазкиядир. Аллоҳ таоло у зотни одамларга яхши кўрсатиб қўйди ва у зотнинг мазҳабига аксар мусулмонлар амал қилдилар. Натижада, кўпчиликнинг ҳам тазкиясига айланди. Энди, шундай ададнинг тазкиясидан кейин бир-икки кишиларнинг гапирган гапларининг ҳеч бир қиймати қолмайди.

 Шайх Салоҳ Абулҳож ҳафизаҳуллоҳ

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги матбуот хизмати


Киритилган вақти: 17/05/2022 09:45;   Кўрилганлиги: 345
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/articles/actual/alloh-taolo-abu-hanifani-odamlarga-imom-qildi
Чоп этилган вақт: 28/03/2024 18:50
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг