Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Долзарб мавзу

АБУ ҲАНИФА ТОБЕЪИНМИ?

 
 

Сақланиш керак бўлган одатларидан бири: Ўзининг фикрига мувофиқ келган гапни гарчи ихтилофли гап эканини билса ҳам, «унга ижмо қилинган», деб айтиши Ибн Таймия ва унинг (баъзи) шогирдларининг одатидан эди. Инсонлар подшоҳларининг динидадир! Бунга ўхшаган мисоллар унинг ёзган асарларида кўп учрайди. Улардан бирини зикр қилиш билан кифояланамиз. «Абжадул улум» рисоласида Имом Абу Ҳанифанинг таржимаи ҳолида шундай келтиради: «У саҳобалардан бирортасини аҳли ҳадисининг иттифоқи билан кўрмаган».

Саҳобаларни умуман кўрмаган деган гап муҳаддислар орасида иттифоқ қилинган гап эмас! Балки, бу уларнинг наздида ихтилофли масаладир. Уларнинг, яъни муҳаддисларнинг наздида мўътамад гап у зотнинг Анас розияллоҳу анҳуни кўрганликларидир. Буни «Иқоматул ҳужжати ъала аннал иксаара минат таъаббуди лайса би бидъатин» («Ибодатни кўпайтиришлик бидъат эмаслигига ҳужжат қоим қилиш») рисоламда қуйидаги зотларнинг иборалари билан таҳқиқ қилганман: Имом Заҳабий, Валийюл Ироқий, Ҳофиз Ибн Ҳажар, Суютий, Ибн Саъд, Ёфиъий, Ибнул Жавзий, Алийюл Қорий, Турбаштий, Жазарий ва бошқалар. Инсонфли кишидан умидим шуки, ушбу ибораларни ўқиганидан сўнг у зотнинг тобеъин эканликларига ҳеч шубҳалари қолмасин!

«Иброзул ғоййил воқеъ фи шифоил аййи» китобидан 23-Б, Муҳаммад Абдул-Ҳайй Лакнавий роҳимаҳуллоҳ

Хайрулло домла Саттаров вилоят бош имом-хатиби ўринбосари


Киритилган вақти: 14/02/2022 09:34;   Кўрилганлиги: 900
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/articles/actual/abu-hanifa-tobeinmi
Чоп этилган вақт: 20/09/2025 03:20
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг