Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Долзарб мавзу

АБУ БАКР СИДДИҚ розияллоҳу анҳунинг фазилатлари

 
 

Пайғамбар алайҳиссалом Исро ва меърож воқеасини одамларга эълон қилдилар. Шунда кўпгина иймонлари мустаҳкам бўлмаган кишилар диндан қайтиб муртад бўлди. Баъзи мушриклар "энди бунинг ёлғони фош бўлди"-дея хурсанд ҳам бўлишди. Бу хабар Макка шаҳрига тезлик билан тарқади. Бир қанча одамлар Абу Бакр сиддиқ розияллоҳу анҳунинг олдиларига келиб бу улуғ воқеани етказди.

Биринчидан Абу Бакр сиддиқ розияллоҳу анҳу муҳим воқеалар  ва ихтилофли масалаларда ўзларининг тўғри фикрига эга бўлган етук шахс эдилар. 

Иккинчидан Пайғамбар алайҳиссаломнинг энг яқин дўстлари бўлгани учун ҳам мушриклар келиб" Эй Абу Бакр эшитдингми, дўстинг Муҳаммад бир кечада Шомга бориб, тонг отмай яна Маккага қайтиб келганини айтмоқда "-дейишди.

Абу Бакр розияллоҳу анҳу"

"У зот шу гапларни айтдиларми? деб сўрадилар.

"Ҳа" дейишди.

"Агар узот шу гапни айтган бўлсалар, тўғри айтибдилар мен унга гувоҳлик бераман" дедилар.

"Наҳотки шу гарларга ишонсанг, эй Абу Бакр" дейишди.

"Мен у зот тўғрисида бундан ҳам ажиброқ нарсаларни ҳам тасдиқлайман. Осмондан хабар айтишларини ҳам тасдиқлайман" дедилар.

Шу кундан бошлаб Абу Бакр розияллоҳу анҳу Сиддиқ, яъни "тасдиқловчи" деган улуғ мақомни олдилар.

Абу Бакр розияллоҳу анҳу ҳамма шубҳага тушиб, иккиланиб турган вақтда ҳам, Пайғамбар алайҳиссаломни ҳеч иккиланмасдан тасдиқлаган эдилар. Қолаверса, ўзларича Пайғамбар алайҳиссаломнинг сўзларидан хато топиш илинжида келган мушрикларнинг бўйинларини эгиб қўйган эдилар.

   Назаров Анвар Каттақўрғон шаҳар бош имом хатиби 


Киритилган вақти: 08/11/2023 15:06;   Кўрилганлиги: 194
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/articles/actual/abu-bakr-siddiqroziyallohu-anhuningfazilatlari
Чоп этилган вақт: 30/04/2024 11:54
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг