Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Мақолалар

Қизғанчиқлик оқибати (зарбулэртак)

 
 

Бир куни Ит шериклари билан талашиб каттакон суяк олиб қочибди. Сув устидаги якка чўпдан ўтаётса, сувда бошқа бир Ит оғзида катта суяк тишлаб, кўзларини олайтириб Итга тикилиб турган эмиш.

Ит:

— Ир-ир-ир … — деб тишини иржайтирган экан, сув ичидаги Ит ҳам тишини иржайтирибди.

— Ит унинг оғзидаги суякни ҳам тортиб олмоқчи бўлибди ва: «Хап!»- деб Итга ташланибди. «Хап!» дейиши билан оғзидаги суяги, унинг кетидан ўзи ҳам «чўлп» этиб сувга тушиб кетибди. Ит сувдаги соясини кўриб, қизғанчиқлик қилган учун суяксиз қолибди. Қизғанчиқ Ит роса шалаббо бўлибди.

Шунақаа…, инсонлар орасида бундай иллатлилар топилиб туради. Шунинг учун: «Итдек талади», деган гаплар бежизга айтилмаган. Айниқса, ўзининг соясидан қўрқадиганлар ҳаммани ўзига душман деб биладилар. Ўзига тегишли ёки тегишли бўлмаган нарсаларга бурнини суқайверади. Чунки ундай кишилар ўзига ҳам, бошқаларга ҳам ишонмайдилар. Ўзига ишонмаслиги иймонсизлигининг белгиси бўлса, бошқаларга ишонмаслиги эса жуда заифлигига далолатдир.


Киритилган вақти: 08/10/2018 00:00;   Кўрилганлиги: 1899
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/articles/-qizganchiqlik-oqibati-zarbulertak
Чоп этилган вақт: 23/02/2024 12:37
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг