Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Учрашувлар, семинарлар, брифинглар

Отинойиларнинг жамиятдаги ўрни

 
 

Қадим-қадимдан халқимиз фарзандлар тарбиясида, қўни-қўшни орасидаги тушунмовчиликни бартараф этишда,  оилавий ажримларнинг олдини олишда, кизларни оилавий ҳаётга ва  улар руҳиятини бекаликка тайёрлашда отинойилар хизматидан фойдаланишган. Отинойилар Қуръонни чиройли ўқишган, ҳадислар, халқ оғзаки ижоди ва пайғамбарлар тарихини яхши билишган. Никоҳнинг Аллоҳ даргоҳида тузиладиган илоҳий аҳд эканлигини, оиланинг муқаддаслигини, фарзанд тарбиясида ота-онанинг масъулияти, фарзандларнинг ота-онаси, эл-юрти олдидаги бурчлари, эрнинг аёли, аёлнинг ўз эри олдидаги бурчларини  туғри тушунтиришган. Ўзлари эса бу борада ўзгаларга ўрнак бўлишган.

     Бугунги давр ҳам отинойиларимиздан том маънода фидойиликни, юқори савияли, маънавиятли ва касбий маҳоратлари юқори бўлишини талаб этмоқдаки, бу ўринда  ташкил этилаётган маънавият соатларининг аҳамияти катта бўлмоқда. Жорий йилнинг 20 декабрь куни вакиллик биносида Самарқанд шаҳар Сиёб ҳудудида фаолият юритаётган отинойилар иштирокида ўтказилган маънавият соати "Ислом-маърифатпарвар дин" мавзусига бағишланди. Тадбир физгин савол-жавобларга бой бўлди.

Нозбуви ТЕМИРОВА - Вилоят бош имом хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси


Киритилган вақти: 20/12/2019 12:18;   Кўрилганлиги: 1497
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/seminars-briefings/otinoyilarning-jamiyatdagi-orni
Чоп этилган вақт: 26/04/2024 22:54
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг