Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

ЙИРИК ЦЕМЕНТ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ КОРХОНАСИ БУНЁДКОРЛИГИГА ТАМАЛ ТОШИ ҚЎЙИЛДИ

 
 

Каттақўрғон туманида хитойлик инвесторлар билан ҳамкорликда цемент ишлаб чиқаришга ихтисослашган қўшма корхонага тамал тоши қўйилди

Яқинда Хитойнинг нуфузли “GANSU HENGYA CEMENT Co LTD” компанияси ҳамда Ўзбекистоннинг “Zamon injiniring” корхонаси ҳамкорлигида “HENGYUAN CEMENT” Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонасига асос солинган эди.

Тантанали тадбирда вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Э.Турдимов амалга оширилаётган лойиҳанинг истиқболли келажаги ва ундан кутилаётган натижалар ҳақида гапирди. Хитойнинг “GANSU HENGYA CEMENT Co LTD” компанияси бош директори Чжай Ваньмин давлатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик самараси бўлган ушбу корхона ҳар икки томон учун ҳам манфаатлибўлишини эътироф этди.

Лойиҳа қиймати 420 млн. АҚШ долларига тенг бўлган мазкур лойиҳанинг амалга оширилиши билан бу ерда йилига 2,4 миллион тонна цемент ишлаб чиқариш имконияти яратилади.

Завод қурилишининг биринчи босқичи 2018-2020 йилларда амалга оширилади ва бу босқичда 220 миллион АҚШ доллари миқдоридаги инвестиция ҳисобига йилига 1,2 миллион тонна цемент ишлаб чиқариш қувватига эга дастлабки блок ишга туширилади.

Иккинчи босқич 2020-2023 йилларда амалга оширилиши режалаштирилган. Ушбу лойиҳа якунлангач мингдан зиёд янги иш ўрни яратилади.

– Туманимиз аҳли бундай улкан хайрли ва савобли ишдан жуда хурсанд, - дейди туман фаолларидан бири Мавлон Мардонов. – Насиб этса, ушбу корхонанинг ишга тушиши нафақат туманимиз иқтисодиёти ривожи, балки халқимиз фаровонлигига ҳам хизмат қилади.

Манба: zarnews.uz


Киритилган вақти: 19/11/2018 00:00;   Кўрилганлиги: 675
 
Материал манзили: http://www.sammuslim.uz/press/news/yirik-tsement-ishlab-chiqarish-korxonasi-bunyodkorligiga-tamal-toshi-qoyildi
Чоп этилган вақт: 19/09/2020 07:46
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг