Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Ўзбекистон умумий уйимиз республика фестивали

 
 

2017 йил 19 январ куни Самарқанд шаҳридаги муҳташам санъат саройида “Ўзбекистон – умумий уйимиз” VI республика дўстлик ва маданият фестивали бўлиб ўтди.

Ўнда турли дин ва миллат вакиллари, миллий маданий марказлар, ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакили Н.Исламов ҳамда вакил ўринбосари З.Эшонқулов, шаҳар ва туман бош имом хатиблари иштирок этдилар.

Бугунги кунда атрофда бўлаётган вақеа-ҳодисаларни теран англаш, юртимиздаги тинчлик осойишталикни янада қадрлаш, миллатлар, динлараро ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилган тадбирда сўзга чиққан маърузачилар кўплаб миллат ва турли дин вакилларидан иборат Ўзбекистон халқининг бир осмон остида ҳамжиҳат, тотув-иноқ, қуда-анда бўлиб яшаётганлари, бунинг замирида олиб борилаётган одилона сиёсат, кучли ижтимоий ҳимоя, бағрикенглик тамойиллари ётганини, фуқаролар зиммасида эса бу кунлар қадрига етиб, тинчлик бардавомлиги учун бир тану бир жон бўлиб курашиш вазифаси туришини таъкидладилар.

Бунингдек тадбирлар юртимизда олиб борилаётган диний бағрикенглик, миллатлараро тотувликнинг ёрқин намунасидир

ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги


Киритилган вақти: 20/01/2017 00:00;   Кўрилганлиги: 2051
 
Материал манзили: http://www.sammuslim.uz/press/news/ozbekiston-umumiy-uyimiz-respublika-festivali
Чоп этилган вақт: 09/12/2019 04:10
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг