Булунғур туман имом-хатиб ва мутаваллилари билан йиғилиш ўтказилди.
Ҳар бир ташкилот ёки корхонада иш юритишни бевосита асосий ҳужжатлар ташкил қилади. Бирон-бир корхона, муассаса ёки ташкилотнинг фаолиятини бугунги кунда ана шу ҳужжатларсиз мутлақо тасаввур қилиш мумкин эмас.
Мазмунан, ҳажман ва шаклан хилма-хил бўлган ҳужжатлар каттаю-кичик меҳнат коллективларининг умуман кишилик жамиятининг узликсиз фаолиятини тартибга солиб туради. Шу боис куни кеча 07 июлъ куни вилоят бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов вилоят вакиллиги биносида Булунғур туманида жойлашган масжид имом-хатиблари ҳамда масжид мутавалли (ҳисобчи)лари билан йиғилиш ўтказди. Йиғилишда масжидларнинг фаолиятини янада такомиллаштириш, ҳужжатларни қонунда белгиланган тартибда юритишга оид масалалар кўриб чиқилди. Бу борада вилоят бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов имом-хатиб ва ҳисобчиларга ўзининг керакли тавсия ва кўрсатмаларини берди.
ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги матбуот хизмати
Киритилган вақти: 08/07/2020 12:12; Кўрилганлиги: 1032
Чоп этилган вақт: 27/04/2024 02:02