Хабарлар

Бош имом-хатибларнинг сайёр йиғилиши Каттақўрғон туманида бўлиб ўтмоқда

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилоят вакиллиги ўз иш режасига асосан ҳар ойда икки марта шаҳар ва туман бош имомлари иштирокида йиғилиш ўтказиб унда белгиланган вазифалар ижроси бўйича муҳокамалар бўлиб ўтади. Хабарингиз бор, 2020 йил бошидан буён ушбу йиғилишлар сайёр тарзида ўтмоқда.

 

Сув улашиш – садақанинг афзали

Саъд ибн Убода розияллоҳу анҳунинг оналари вафот қилганида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга: "Онам вафот қилди, унинг номидан садақа қилсам бўладими?" деганида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ҳа", дедилар. У: "Садақанинг қайси бири афзал?" деган эди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сув улашиш”, деб айтдилар (Имом Аҳмад ва Насаий ривояти).

 

Меҳримиздан баҳраманд бўлинг!

Каттақўрғон туман “Қаландархона” жоме масжиди жамоаси ажиб бир саховат ишига қўл урдилар. Гап шундаки, жамоа туман марказий бозорида ўзига хос савдо растаси ташкил этдилар. Уни “Меҳр-мурувват растаси” дея номлаб, холис, Аллоҳнинг розилиги учун, риёдан холи тарзда озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлатиб қўйдилар. "Эҳтиёжманд, йўқсил кимсалар бу растадаги озиқ-овқат маҳсулотларини эҳтиёжларига яраша олишлари мумкин бўлади. Бунинг учун ҳеч кимга ҳеч қандай тўлов қилишлари шарт эмас. Шу билан бирга ушбу растларга  саховатли кишилар маҳсулот қўйишлари мумкин", деди туман бош имом-хатиби Х.Шомуродов.

Демак, бор беради, муҳтожлар олади. Эҳсоннинг бу кўриниши риё ёки миннатдан холи бўлади, иншааллоҳ. Дунё ва унинг матоҳларига берилган, охиратни унутиб, ўз нафси, жиғилдонини ҳаром луқма билан тўлдираётган, хайру саховатни унутган айрим шахсларга бу ишлар ўрнак бўлса ажабмас. Ушбу саховат ишига ҳисса қўшаётган барча мурувватли инсонларнинг ажрини Аллоҳ таоло зиёда қилсин.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги ахборот хизмати

 

ТАШАККУРНОМА

Жорий йилнинг 3-4 март кунлари Самарқандда “Имом Абу Мансур Мотуридий ва Мотуридия таълимоти: ўтмиш ва бугун” мавзуидаги халқаро анжуман бўлиб ўтди.

 

Ургут туман ҳокимлиги ташаббуси билан масжидда ҳашар бўлиб ўтмоқда

Ургут туман хокимлиги ва туман имом-хатиблиги, ташаббускор тадбиркорлар билан биргаликда туман марказида янги қурилаётган "Чубин" жоме масжидига манзарали ва мевали кўчатлар эҳсон қилиниб, ободонлаштириш ишларини бошладилар.

 

“Муаллими соний” китобининг видео қўлланмаси ҳамда AlQuranuz номли мобил иловасининг тақдимоти бўлиб ўтди

“Муаллими соний” китобининг видео қўлланмаси ҳамда AlQuranuz номли мобил иловасининг тақдимоти бўлиб ўтди

 

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

 

Масжид Аллоҳга энг маҳбуб макондир

Аллоҳ таоло муборак каломида марҳамат қилиб: “Албатта, (барча) масжидлар Аллоҳникидир. Бас, (масжидларда) Аллоҳ билан қўшиб яна бирор кимсага дуо (ибодат) қилмангиз!” деган (Жин сураси, 18-оят). Масжидларни обод қилиш тоат-ибодатлар билан ҳамда ўша масжидларни яхшилаб қуриб, таъмир этиб, пок сақлаб, муҳофаза қилиш билан бўлади. Бугунги кунда Самарқанд вилоятида 285 та масжид фаолият юритмоқда. Масжидларнинг аксариятида қайта қуриш таъмирлаш ишлари амалга оширилди ва ҳозир ҳам кўплаб масжидларда намозхонлар учун яхши шароитлар яратиш, зиёрат туризми йўналиши бўйича қулайликлар ҳозирлаш бўйича бир қанча ишлар йўлга қўйилмоқда.

Самарқанд-Тошкент М39 автомагистралида жойлашган Булунғур туман “Амир Ҳамза” жоме масжидида сўнги вақтларда бир қанча ўзгаришлар амалга оширилди. Самарқанд вилоятида бўлиб турган Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари ушбу масжидга ташриф буюрдилар. Масжиднинг ҳолати, иш фаолияти билан танишган муфтий ҳазратлари масжид имом-хатиби ва ходимларига намозхон ва йўловчи ҳамда сайёҳларга масжидда ибодат ва таҳорат қилишлари учун қулай шароитлар ҳозирлаш, бу масканга ташриф буюрган ҳар бир киши ўзига маънавий озуқа олиши, масжид ҳар доим маърифат, мўмин-мусулмонлар аҳиллигини зиёда қилувчи маскан эканлигига асосланган ҳолда иш олиб бориш лозимлиги ҳақида гапириб ўтдилар.    

 

Конференция иштирокчилари Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюрдилар

Кеча Самарқанд шаҳрида бошланган “Имом Абу Мансур Мотуридий ва мотуридия таълимоти: ўтмиш ва бугун” мавзуидаги халқаро анжуманнинг бугун якуний йиғилиши бўлиб ўтди. Шундан сўнг анжуман иштирокчилари вилоят бош имом-хатиби ўринбосари Х.Саттаров ва бошқа масъуллар ҳамроҳлигида Имом Бухорий ёдгорлик мажмуалари, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Ҳадис илми мактабига ташриф қилдилар.

 

Муфтий ҳазратлари “Домла Камолиддин” жоме масжидида олиб борилаётган қурилиш ишлари билан танишдилар

Имом Мотуридий ҳаёти ва илмий меросига бағишланган илмий анжуманда иштирок этган Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари Самарқанд шаҳридаги “Домла Камолиддин” жоме масжидида бўлиб, бу жойда олиб борилаётган қурилиш ишлари билан танишдилар. Масжидда намозхонлар учун янада қулай шароит барпо этиш мақсадида қўшимча янги бино қурилмоқда. Муфтий ҳазратлари олиб борилаётган ишлар кўлами билан танишар экан, ўзларининг зарурий кўрсатма ва тавсияларини бериб, масжид биносининг қад ростлашида ўз ҳиссаларини қўшаётган мўмин-мусулмонлар, ташкилотчи ҳамда устоларнинг ҳақларига дуо қилдилар. Иншаллоҳ, қисқа муддатларда “Домла Камолиддин” жоме масжидининг янги биносини намозхонларга тақдим этиш тадбирида муфтий ҳазратларининг иштирок этиб, дуои хайрлар қилишини Яратгандан сўраб қоламиз.

 

Миср Бош имоми шайх Аҳмад Муҳаммад Таййиб бошчилигидаги делагация Самарқанддан жўнаб кетди

“Имом Абу Мансур Мотуридий ва мотуридия таълимоти: ўтмиш ва бугун” мавзусидага халқаро конференцияда иштирок этган Миср Бош имоми, Ал-Азҳар мажмуаси раҳбари шайх Аҳмад Муҳаммад Таййиб бошчилигидаги делагация Самарқанддан жўанб кетди.

 

Ўзбекистон муфтийси Усмонхон Алимов ҳазратлари Покистонлик Нақшбандий тариқатчилари делегациясини қабул қилдилар

Жорий йилнинг 29 февраль 7 март кунлари Тошкент шаҳри, Бухоро ва Самарқанд вилоятлари бўйлаб зиёрат қилиб турган йигирма беш кишидан иборат Покистон Ислом Республикаси тариқатчилар делегацияси Самарқандда бўлиб турибди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари бугун, 4 март куни Делегацияга раҳбарлик қилаётган Нақшбандия тариқатининг етакчиси Шайх Муҳаммад Нақибур-Роҳман Нақшбандий ҳазратлари билан ўзаро мулоқот қилдилар.

 

Президент Шавкат Мирзиёев Шайх Аҳмад Таййибга совға-салом йўллади

Самарқандда ўтказилаётган “Имом Абу Мансур Мотуридий ва мотуридия таълимоти: ўтмиш ва бугун” мавзусидаги халқаро конференцияда юқори мартабали меҳмон, дунёга машҳур “Ал-Азҳар” мажмуаси раҳбари, Миср Бош имоми Шайх Аҳмад Таййиб ҳам иштирок этмоқда.

Анжуманнинг очилиш маросимида Шайх Аҳмад Таййиб жанобларига Самарқанд шаҳрининг фахрий фуқароси унвони берилган эди.

 

Аҳмад Муҳаммад Таййиб бошчилигидаги делагация Имом Мотуридий ва Имом Бухорий мақбаларини зиёрат қилди

Миср Бош имоми, Ал-Азҳар мажмуаси раҳбари шайх Аҳмад Муҳаммад Таййиб бошчилигидаги делагация “Имом Абу Мансур Мотуридий ва мотуридия таълимоти: ўтмиш ва бугун” мавзусидага халқаро конференциянинг танаффус вақтидан фойдаланган ҳолда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари ҳамкорлигида Имом Мотуридий мақбарасини зиёрат қилди. Қуръон тиловат қилинди. Юқори мартабали меҳмонга мазкур мажмуанинг обод қилиниши ва келгусидаги режалар, Чокардиза қабристони ҳақида батафсил маълумот берилди.

Миср бош имоми зиёратгоҳдан қайтиш чоғида мазкур мажмуа раҳбарига “Имом Термизийга борсангиз мисрлик шогирдингиз салом айтди” деб ўз саломини етказишни сўради.

         

 

Ўзбекситон муслмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари анжуманда нутқ сўзладилар

Имом Абу Мансур Мотуридий ва мотуридия таълимоти: ўтмиш ва бугун” мавзусидаги халқаро анжуман иши самарали давом этмоқда. Ҳозир анжуман дастури доирасида Ўзбекистон мусулмонлари идораси, раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари сўзга чиқиб, Имом Мотуридий меросининг бугунги мутаассиб оқимларга қарши курашдаги ўрни, уларга қарши кураш бўйича халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари ҳамда Ўзбекистон тараққиётининг янги босқичида буюк алломаларимизнинг диний-маърифий меросини ўрганиш, тарғиб қилиш бўйича мамлукатумизда амалга оширилаётган ишлар ҳақида гапирди. Муфтий ҳазратлари ўз маърузаларини араб тилида баён қилдилар. Анжуман давом этмоқда.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги ахборот хизмати

 

Шайх Аҳмад Таййибга “Самарқанд шаҳри фахрий фуқароси” унвони берилди

Имом Абу Мансур Мотуридий ва мотуридия таълимоти: ўтмиш ва бугун” мавзусидаги халқаро анжуман ўз ишини бошлагани ҳақида хабар берган эдик.  Халқаро конференциянинг ялпи йиғилишида дастлаб Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси доктор Рустам Қосимов Ўзбекистонда сўнгги йилларда дин соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар мавзусида маъруза қилди. Шундан сўнг “Ал-Азҳар” мажмуаси раҳбари, Миср Бош имоми Шайх Аҳмад Таййиб сўзга чиқиб, ушбу анжуманнинг аҳамияти, Имом Мотуридий асарларининг ислом таълимотидаги ўрни ҳақида сўз юритди.

 
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг