Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Долзарб мавзу

Қўшнининг ҳаққага риоя қилинг!

 
 

Самовий динлар ичида қўшнига бўлган эътибор ислом динида алоҳида аҳамият касб этади. Қўшнилар ҳаққи борасида Пайғамбар алайҳиссалом даврларидан бери энг кўп амал қилиб килаётган миллат бу - муслмонлардир. Қўшнига қилинган яхшилик самараси улароқ Росулуллоҳ  с.а.в даврларидан хозиргача бир қанча кишилар исломни қабул қилиб иймон билан мушарраф бўлишди. Чунки мусулмонлар қўшниси ким бўлишидан қатъий назар уларнинг ҳаққини поймол қилмайди. Уларнинг ҳаққида Аллоҳдан қўрқади.

Пайғамбаримиз с.а.в. айтадилар: “Қўшни уч хил бўлади.    Битта ҳақи бор қўшни у энг ҳаққи оз қўшнидир. Иккита ҳаққи бор қўшни. Учта ҳаққи бор қўшни. Бу эса энг кўп ҳаққи бор қўшнидир. Энди битта ҳаққи бор қўшнига келсак, у мушрик қўшнидирки  унинг қўшничилик ҳаққи бор холос, иккита ҳаққи бор қўшни эса, у мусулмон қўшнидирки унда қўшнилик ҳаққи бор ҳамда мусулмонлик ҳаққи бор. Учта ҳаққи бор қўшни эса мусулмон қариндош қўшнидир, унда мусулмонлик, қариндошлик ҳамда қўшничилик ҳаққлари бор қўшнидир”.

Бир куни ҳазрат Умарнинг ўғли Абдуллоҳнинг ёнида эдим. Ўғли ҳам бор эди. У қўй сўйиб терисини шилаётган эди. Отаси деди:

Қўйни сўйиб бўлганингдан кейин, қўшниларга беришни  унутма ёнимиздаги яҳудий қўшнидан бошла!

Абдуллоҳ бу сўзни ўғлига бир неча марта такрорлади. Охири ўғли: “Неча марта айтасиз, ота?” деди. Шунда Абдуллоҳ дедики, Расулуллоҳ с.а.в. қўшничилик ҳаққи тўғрисида шу қадар ўгит берардиларки, биз қўшнини –қўшнига меросхўр қиладилар шекилли деб ўйлардик!

 Хозирги пандимия даврида биз мусулмонларга яна кўпроқ масъулият юкланган.  . Расулуллоҳ с.а.в.: “Кимики ўз аҳлининг нафақасини беришлик учун ва қўшнисига лутф қилишлик учун, қўшнисининг кўнглини овлашлик учун, моли дунёни ҳалолини, покизасини талаб қилса, эрта қиёматда юзи 14 кунлик ойдек порлаб турган ҳолда Парвардигори оламга рўбарў бўлади. Кимики бойлигини кўз-кўз қилиш учун, мақтаниш учун, бировларнинг устидан кулиш учун, дунёни талаб қилса, эрта қиёматда  Қаҳҳор сифатли Аллоҳ унга ғазаб назари билан қарайди”, деб марҳамат қилдилар.

Азизлар, айниқса бугунги синовли кунларда қўшниларимизнинг ҳолидан хабардор бўлишимиз талаб қилинган амаллардандир. Қурбон ҳайити куни ҳам яқинлашиб қолди, шу кунларда имконимиз бўлса хайр-саховатимизни қўшнилардан бошлайлик!

Аллоҳ барчамизни ҳидоятидан айрмасин.

И.Амриллаев - Пахтачи тумани бош имом-хатиби


Киритилган вақти: 27/07/2020 13:12;   Кўрилганлиги: 827
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/articles/actual/qoshnining-haqqaga-rioya-qiling
Чоп этилган вақт: 27/04/2024 03:35
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг