Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Долзарб мавзу

Нурчилик ташкилотининг назарий манбалари

 
 

Ҳаракатнинг асосий ғоясини ташкил этган Саид Нурсийнинг 6000 саҳифалик Рисолаи-нуркитоби дунёнинг ўн беш тилига таржима қилинган. Унинг ўзи мазкур китобга Рисолаи Нурбу асарни ва келажак асарларни нурлантирган бир мўьжизаи Қурьонийдир-дея баҳо берган.Нурчилик ҳукумат томонидан таьқиб қилингани учун мазкур китоб 1954 йилгача бирорта нашриётда чоп этилмай, ҳаракат фаоллари томонидан қўлда кўчирилиб, халқ орасида махфий тарқатилган.

Фаолият услублари. Нурчиларстратегиясида Кавказ, Болқон ва Марказий Осиё минтақаси алоҳида ўрин тутади. Фатҳулла Гюлен фикрича, ҳаракатнинг бу ҳудудларда устувор мавқега эришиши Усмонийлар давридаги каби Буюк Турон тикланишига хизмат қилар эмиш. Ана шундай стратегик мақсадларни кўзлаган ва Гюленнинг “Ахборот технологиялари тараққий этгандан сўнг олам бир қишлоққа айланган ва унда очиқ сиёсат олиб бориш лозим”, - деган кўрсатмаларига риоя қилган Нурчилартил, дин ва маданиятлар бирлиги ҳамда замонавий фикирлайдиган кадрлар тайёрлашда ёрдам беришни иддао қилган ҳолда, Марказий Осиё давлатларида ҳам пайдо бўлди.

Нурчиларнинг Россия, Хитой, Ироқ, Эрон ва Афғонистоннинг баъзи ҳудудларда олиб бораётган ҳаракатлари эса Ғарбнинг бу минтақадаги геосиёсий курашдан кўзлаётган мақсадларига ҳам мос келади. Зеро, етакчи Ғарб давлатлари назоратига тушиб қолган Нурчилик ҳаракати ғояларининг бу давлатларда яшайдиган туркий халқлар орасида тарқалиши ушбу ҳудудларни таьсир доирасига киритишнинг муҳим воситаси бўлиб хизмат қилиши мумкин.

Ҳар йили Европа Иттифоқи, АҚШ, Буюк Британия каби мамлакатларда ҳаракатнинг  фаолиятига доир анжуманлар ўтказилиб келинаётгани ва Фатҳулла Гюлен раҳбарлигидаги НурчиларҒарбда катта кўмакка эга бўлаётгани ҳам ушбу мулоҳазаларнинг ўринли эканини кўрсатади.

         Умуман олганда, юқорида қайд этилган омиллар таьсирида ҳарактанинг таьсир доираси кенгайиб бораётганини қайд этиш лозим. Ҳозирги вақтда Нурчилик ҳаракати 120 та давлатда фаолият олиб бораётгани, биргина Туркияда уларнинг тарафдорлари сони 5 миллионга етгани ачинарли ҳол.

         Ҳаракат  тузилмасида  хафсизлик хизматининг мавжудлиги, аьзоликка номзодларнинг махсус синовлардан ўтказилиши, улар ҳақида  маьлумотлар заҳирасининг йиғилиб борилиши, ташкилотга мансубликни сир сақлашнинг қаттиқ талаб этилиши эса фош бўлиб қолиш имкониятини камайтиради.

         Ҳар бир мамлакат ҳудидини муайян қисимларга бўлиб олиш орқали ҳаракат ғояларини ёйишга интилиш ва бунда ташкил этилган турли фонд ва фирмалардан  восита сифатида  фойдаланиш ҳам ўз самарасини бераётганини қайд этиш лозим.

З.Эшонқулов - ЎМИ Самарқанд вилоят вакили (манбалар асосида)


Киритилган вақти: 06/12/2019 19:13;   Кўрилганлиги: 1571
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/articles/actual/nurchilik-tashkilotining-nazariy-manbalari
Чоп этилган вақт: 27/04/2024 00:40
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг