Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Долзарб мавзу

КИМ УЛАМОЛАРГА ТОШ ОТАДИ?

 
 

Ўзларини дин ҳимоячиси қилиб кўрсатадиган, уларнинг хатоларини фош қилган аҳли илмга тош отадиган бузғунчилар аввал ҳам бўлганми? Ҳа бундай нохуш ҳолатлар аввал ҳам бўлган. Улар ҳатто уламоларнинг устози Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳам қарши даъво билан чиқишган.

Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Али Ямандалигида Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга бир парча тиллани тупроғида жўнатди. У зот уни кейинроқ Бану Мужошиъдан бири бўлган Ақраъ ибн Ҳосиб Ҳанзалий, Уяйна ибн Бадр Фазорий, кейинроқ Бану Килобликлардан бири бўлган Алқама ибн Улоса Омирий, кейинроқ бану Набҳонликлардан бири бўлган Зайд Хайл Тоий ўртасида тақсимладилар. Шунда Қурайш ва ансорийлар ғазаб қилиб:" Бизни қўйиб, Нажднинг арбобларига берибдиларми? "дейишди. У зот:" Мен уларни улфат қилай дедим, холос ", дедилар. Шу пайт икки кўзи ботган, дўнгпешона, серсақол, икки ёноғи бўртган, тақирбош бир киши келиб:" Аллоҳдан қўрқ, эй Муҳаммад! "деди. У зот" Агар менки осий бўлсам, Аллоҳга ким итоат қилар экан? Аллоҳ мени ер  аҳли устидан ишониб қўяди-ю, сизлар менга ишонмайсизларми? "дедилар. Қавмдан бир киши-ўйлашимча, Холид ибн Валид-у зотдан уни қатл қилишга изн сўради. У зот уни тўхтатдилар.(Бояги одам) ўгирилиб кетгач, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:" Бунинг пуштидан бир қавм бўлади. Улар Қуръон ўқишади, у уларнинг бўғизларидан нарига ўтмайди. Улар диндан ўқ (камондан) отилиб чиқиб кетгандек чиқиб кетишади. Бутпарастларни қўйиб, Ислом аҳлини ўлдиришади. Агар мен уларни топсам, уларни Од қатлидек қатл қилажакмак ", дедилар. (Бухорий ривоят қилган).

Эътибор берилса, ушбу ривоятдаги нобокор ҳам келасолиб, ҳеч нарсадан хабари бўлмай туриб Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни айблаган. Бугунги кунда эса, ўша нобокорнинг издошлари Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг меросхўри бўлган уламоларни айблашмоқда.

ЭЬТИБОРЛИ БЎЛАЙЛИК, КЎЗИМИЗНИ ОЧАЙЛИК, АЛДАНИБ ҚОЛМАЙЛИК. АЛЛОҲ ҲИДОЯТИДАН АДАШТИРМАСИН.

А.Назаров – Каттақўрғон шаҳар “Муҳаммад Нақиббек” жоме масжиди имом-хатиби


Киритилган вақти: 14/01/2021 13:09;   Кўрилганлиги: 710
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/articles/actual/kim-ulamolarga-tosh-otadi
Чоп этилган вақт: 26/04/2024 23:08
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг