Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Долзарб мавзу

Барака формуласи

 
 

Имон + тақво = барака

Барака – яхшиликнинг зиёда бўлиб, мўл-кўл бўлиши ваҳамиша давомли келиб туришидир. У фақат моддий нарсаларгагина таъаллуқли эмас. Барака нимага тушса ўша нарсанинг яхшилиги кўпаяди.

Қуръони каримда бараканинг шарти сифатида имон ва тақво жамланиши лозимлиги таъкидланади. Бу ҳақда “Аъроф” сурасининг 96-оятида шундай дейилган:

Агар қишлоқлар аҳллари иймон келтирганларида ва тақво қилганларида эди, Биз, албатта, уларга осмону ердан баракотларни очиб қўяр эдик”.

Мазкур оятни Имом Мотуридий “Таъвилотул Қуръон”да шундай шарҳлайди:

“Агар мазкур юртлар аҳолиси бало-офатлар етиб ҳалок бўлишдан олдин иймон келтирганларида ва тақво қилганларида эдиБиз, албатта, уларга осмону ердан баракотларни очиб қўяр эдик, яъни уларга осмон ва ердан келадиган барча яхшиликлар берилган бўлар эди”.

Оятда “баракотлар” дейилганда фақатгина моддий неъматлар эмас, балки, барча яхшиликлар назарда тутилган. Барака вақтга тушса, ўша вақт ичида жуда кўп ишга улгурилади, мол-давлатга тушса, у кўп нарсаларга етади, умрга тушса, у қисқа бўладими ёки узун, қатъийназар, сермазмун бўлади.

Барака моддий ва маънавий яхшиликларнинг барчасини қамраб олишини Имом Насафий ҳам “Мадорику-т-танзил”да юқоридаги оят тафсирида таъкидлаб ўтган.

Шу ўринда имон ва тақво барака асоси экан, унда нега воқеъликда мусулмонлар эмас, аксинчадинсизлар фаровон яшамоқда деган, савол туғилиши мумкин.

Биринчидан, мусулмон жамияти ҳақиқий имон ва тақвонинг талабига тўла жавоб беролмаяпти. Иккинчидан, динсизларнинг фаровон ҳолати фақат шу дунё учун холос. Улар бунгаилм, жаҳд, тиришқоқлик, қаттиқ меҳнат ва изланиш кабисабабларни ҳозирлаганлари учунгинаэришганлар. Лекин бу уларга барака берилган дегани эмас.

Мотуридий ҳазратлари ҳам оятни таъвил қилишда давом этиб, бу ҳақда қуйидагиларни айтади:

“Бу ўринда қишлоқ аҳллари агар имон келтирган ва тақво қилганларида “уларнинг устига осмонлар ва Ердан баракотлар” очилиши айтилмоқда. Бошқа бир оятда эса имон келтирмай, огоҳлантиришларни унутганларга ҳам барча нарсаларнинг эшиги очилиши айтилган бўлсада, барака зикр қилинмаган. Қайси бир ўринда барака зикр этилмаган бўлса,уларга очилган ҳар бир нарса нуқсонга учрайди ва бахтсизлик етади”.

Тадқиқотчилар Имом Мотуридий бу билан “(Улар) эслатилган нарса (синов кунлари)ни унутганларида уларга ҳар нарсанинг эшикларини очиб қўйдик. Токи уларга берилган нарса (нозу неъмат)лар билан шоду хуррам бўлиб турганларида, уларни бирдан забт этдик. Бас, (энди) улар ноумиддирлар”(Анъом сураси, 44-оят)оятини назарда тутган бўлиши мумкин, деганлар.Кўриб турганимиздек,бу оятдан ҳам мўл-кўлчилик барака эмаслиги равшан бўлмоқда.

Абу Лайс Самарқандий раҳматуллоҳи алайҳ ҳам “Баҳрул улумда” кофир кимсаларга берилган кенгчилик аслида бало-офат ва уқубат эканини таъкидлаб, бунга мисол тариқасида “Агар одамларнинг бир миллат бўлиб олишлари (кофир бўлиб кетишлари) бўлмаганида эди, албатта, Раҳмонга кофир бўладиган кимсаларга уйларининг шифтларини ҳам, унга чиқадиган нарвонларни ҳам кумушдан қилиб қўйган бўлар эдик”,(Зухруф сураси, 33 оят), оятини келтиради. Бу оятдан дунё бойлиги Аллоҳнинг наздида охират неъматларига нисбатан пашшанинг қанотича ҳам қадри йўқлиги маълум бўлади. Акс ҳолда уни ўзига ибодат қилмаганларга бермаган бўлар эди. Оятда агар кофирларнинг бой-бадавлат яшашларини кўриб, мусулмонлар биз ҳам кофир бўлсак бўларкан, деб куфрга ўтиб кетмайдиган бўлганларида эди, Аллоҳ таоло кофирларни бундан ҳам бойроқ қилиб қўйиши мумкинлиги баён этилмоқда.

Умрга, ризққа, касбу корга, ибодатга ва қолган жамики нарсаларга барака кириши учун бандаларидан жуда кўп ва оғир нарса талаб қилинмаган,имон келтириб, ширк ва гуноҳлардан тийилишнинг ўзи етарли. Манашунинг эвазига еру осмондан баракот ато этилиши ваъда қилинмоқда. Бу шарт ва мукофот ваъдаси қиёматгача келиб кетувчи барча бандаларга тегишлидир.

Усмонхон Муҳаммадиев

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот

маркази, бўлим бошлиғи


Киритилган вақти: 25/07/2020 09:28;   Кўрилганлиги: 71
 
Материал манзили: http://www.sammuslim.uz/articles/actual/baraka-formulasi
Чоп этилган вақт: 11/08/2020 15:10
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг