Мақолалар

Аллоҳ бузғунчиликни севмас

Ислом – инсон қадри ва тараққиёти учун хизмат қиладиган энг эзгу ғоялар билан йўғрилган диндир. Бироқ турли экстремистик ва террорчи ташкилотлар ўзларининг ғаразли мақсадларидан келиб чиқиб, ислом таълимотининг айрим ғоя ва тамойиллари мазмун-моҳиятини бир ёқлама, ўз манфаатлари йўлида нотўғри талқин қилиб, одамларни ҳидоят йўлидан адаштиришга уринмоқда.

 

Ибн Атоуллоҳ Сакандарий раҳматуллоҳи алайҳнинг ҳикматлари

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 

Хорижий экспертлар Бухоро ва Самарқанд вилоятида зиёрат туризмини ривожлантириш бўйича ҳоким маслаҳатчиси лавозимига тайинланади

ухоро ва Самарқанд вилояти ҳокимликлари ташкилий тузилмаси штатлари доирасида ҳокимнинг зиёрат туризмини ривожлантириш бўйича маслаҳатчиси лавозими жорий этилади. Бу ҳақда президентнинг тегишли фармони лойиҳаси эълон қилинди.

 

Силаи раҳмнинг фазилати

Силаи раҳмни узиш гуноҳи кабиралардандир. Шуни билиб ҳам ҳеч бир сабаб ва шубҳасиз силаи раҳмни узишни ҳалол санаган, мумкин деб эътиқод қилган киши жаннатга кирмайди. Бу ҳақида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан қуйидаги ҳадис ривоят қилинади:

 

Ҳизбчиларнинг “Исматул анбиё” масаласидаги хатолари

Исматул анбиё деб Пайғамбарларнинг катта ва кичик гуноҳлардан омонлиги, Аллоҳ таоло уларни гуноҳлардан сақлаб қўйишига айтилади.

 

Замонасининг тенгсиз олими

Нуриддин Абулҳасан Али ибн Султонмуҳаммад ҳанафий қироат илмида моҳир, зукко ва замонасининг етук олими бўлган. У киши Ислом оламида Мулла Алийюл Қори номи билан танилган. Алломанинг туғилган йили тўғрисида аниқ маълумот йўқ. Баъзи манбаларда темурийлар ҳукмронлиги даврида милодий XV асрда яшаб ижод қилгани қайд этилган[1]. 

 

Имом Табарий: Қирқ йил давомида кунига қирқ варақдан асар ёзган олим

Имом Аҳмад ибн Ҳанбал ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ер юзида уламолар худди еру сувнинг қоронғулигида йўл топишга ёрдам берувчи йўлчи юлдузга ўхшайди. Юлдузлар ғойиб бўлганда йўловчилар адаша бошлайдилар», дея марҳамат қилганлар.

 

Абдуссамад ибн Маҳмуд Ғазнавий ва унинг “Тафсирул фуқаҳо ва такзибус суфаҳо” асари

Тафсир илмига доир ёзилган китоблар ичида Абдуссамад ибн Маҳмуд Ғазнавий Ҳанафийнинг қаламига мансуб “Тафсирул фуқаҳо ва такзибус суфаҳо” асари ўз ўрни ва аҳамиятига эга.  

 

Энг бахтли одамлар ким?

Ҳар бир инсон ер юзида бахтли яшашни истайди. Ҳеч бир киши йўқки ғам-андуҳ, хафагарчилик ва машаққат билан яшашни истаса.

Ҳар бир инсон бахтни қўлга киритиш учун интилади. Баъзилар уни ҳисобсиз мол-дунё қасрларда деса, баъзилар мансаб, обрў-эътибор ва қўл остидаги ходиму хизматчиларнинг кўплигида деб тушунади. Мана шу тушунчадаги инсонлар ҳақиқий бахтга эришаман деб ўйлайдилару,  аммо охир-оқибат ўйлаганлари хато бўлиб чиқади.

 

Озодлик – энг тотли неъмат

Эркин ва озод яшаш шукуҳини бу неъматдан маҳрум бўлганлар кўпроқ ҳис қила олади.

Инсоннинг озодликдан маҳрум этилиши билан ҳаёти тубдан ўзгариб кетиши сир эмас. Панжара ортида, тўрт девор ичида, энг ёмони, яқинлари дийдоридан маҳрум кишининг қандай руҳий азоб чекишини тасаввур қилишнинг ўзи қийин.

 

Исроф нима?

Исроф – вақт, пул, мол ка­би Аллоҳ таоло бе­рган неъ­матларни ножўя сарфлаш­дир. Исроф қилувчилар “мус­риф” деб аталади. Аллоҳ мусриф­лар­ни ёқтирмайди. Ис­рофнинг зидди тежамкор­ликдир.

Исроф ҳам, бахиллик ҳам Ислом динида ҳаромдир. Чунки бу­лардан бири пул ва мол­ни со­чиш, кераксиз жой­ларга сарф­лаш бўлса, иккин­чиси, мол ва пулни тўплаб, қўлда ушлаш, ундан ўзини ҳам, бошқаларни ҳам фой­далантирмасликдир. 

Аллоҳ таоло бизга етказган ҳалол неъматлардан ўзимиз ис­таганча фойдаланишимиз мумкин. Аммо исроф қилиш ва манманликка берилишга йўл қўймаслигимиз лозим.

 

Энг улуғ маскан ва энг оғир хиёнат

إِنَّمَا يَعْمُرُ مَسَاجِدَ اللَّهِ مَنْ آمَنَ بِاللَّهِ وَالْيَوْمِ الْآخِرِ وَأَقَامَ الصَّلَاةَ وَآتَى الزَّكَاةَ وَلَمْ يَخْشَ إِلَّا اللَّهَ فَعَسَىٰ أُولَٰئِكَ أَن يَكُونُوا مِنَ الْمُهْتَدِينَ

«Албатта, Аллоҳнинг масжидларини фақат Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирганлар, намозни тўкис адо этганлар, закотни берганлар ва Аллоҳдан бошқадан қўрқмаганларгина обод қилурлар. Ажаб эмаски, ана ўшалар ҳидоят топгувчилардан бўлсалар»  [Тавба сураси, 18-оят].

 
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг