Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Буюк алломалар

Сиҳоҳи ситта. 3-қисм. Имом Абу Довуд

 
 

Уламоларнинг бу зот тўғрисида таърифлари:

Амр ибн Али Боғолий: “Дуоси ижобат бўлувчи кишилардан эдилар”, деб айтади.

Муҳаммад ибн Саъад Зуҳарий: “Бу зот обид, тақволи, фозил, солиҳ, пок кишилардан эдилар”, деб айтади.

Абу Ҳотим ар-Розий: “Бу зотдек тазарруъли ва бу кишидек ҳужжати ишончли кишини кўрмаганман”, деган.

Олимнинг “Сунан” китоби ҳақида ғоятда мақтов фикрлар билдиришган:

Закариё Соний: “Қуръон Исломнинг асли, “Сунани Абу Довуд” Исломнинг аҳди”, деганлар.

Хаттобий: “Бу китоб иккита саҳиҳ китобдан кўра фақиҳроқ, ҳадис илмида бунинг сингари китоб тасниф этилмаган”, айтади.

50000 ҳадис ривоят қилиб, ундан 4800 та саҳиҳ ҳадисни “Сунан” китобига киритган муҳаддис Имом Абу Довуд:

У зот Сулаймон ибн Ашъас ибн Шаддод ибн Амр ибн Исҳоқ ибн Башир Аздий Сижистоний Абу Довуд.

Ўз асрида ҳадис аҳлининг имоми. Ҳадис илмида «Сунан» китобининг муаллифи. Бу китоб олти мўътабар китобнинг бири.

202 йил Басрада туғилди. Бағдодга сафар қилди. Имом Аҳмад ибн Ҳанбални лозим тутиб фикҳ илмини таълим олди. У кишига ўхшар эди. Ҳижоз, Ироқ, Хуросон, Шом, Миср каби диёрларга борди. У кишидан Насоий, Тирмизий ва бошкалар ҳадис ривоят қилди. Солиҳлик ва ибодатдан олий даражада эдилар. «Сунан» китобида 5000 га яқин ҳадис жамлади.

Амир Абу Аҳмад Талҳа (ал Муваффақ Аббосий) ундан уч нарсани талаб килди.

Бири: Басрага кўчиб уни ватан тутсин, токи, илм толиблари у кишига келсин, шаҳар у киши билан обод бўлсин.

Иккинчиси: фарзандларига «Сунан»ни ривоят килсин.

Учинчиси: фарзандларига алоҳида хос мажлис қилсин. Чунки хулофалар фарзандлари омма билан ўтирмайдилар.

Абу Довуд унга деди: «Биринчисига «хўп», иккинчисига «хўп», аммо учинчисига йўл йўқ. Чунки одамлар илм олишда тенгдирлар». Шу боис Муваффақ Аббосийнинг фарзандлари илм мажлисида ҳозир бўлиб ўтирардилар. Улар билан омма ўртасида парда тўсилар эди.

Басрада ўрнашиб қолдилар ва шу ерда ҳижрий 275 йил 73 ёшда вафот этдилар. У кишини Аллоҳ раҳмат қилсин.

ЎМИ Самарқанд вилояти вакили ўринбосари, Хайруллоҳ Саттаров тайёрлади.


"Сиҳоҳи ситта" туркумидаги мақолалар

Сиҳоҳи ситта. 1-қисм. Имом Бухорий

Сиҳоҳи ситта. 2-қисм. Имом Муслим

Сиҳоҳи ситта. 3-қисм. Имом Абу Довуд

Сиҳоҳи ситта. 4-қисм. Имом Термизий

Сиҳоҳи ситта. 5-қисм. Имом Насоий

Сиҳоҳи ситта. 6-қисм. Имом Ибн Можа


Киритилган вақти: 28/07/2019 08:55;   Кўрилганлиги: 2679
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/reference/scholars/sihohi-sitta-3-qism
Чоп этилган вақт: 07/10/2024 16:57
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг