Ахборот хизмати

Қадр кечаси: фазилатлари ва аломатлари

Рамазон хусусида биз бандаларга учта мағфират ваъда қилинди. Дастлабкисида “Ким Рамазон рўзасини имон ва ажр умидида тутса, унинг ўтган гуноҳлари мағфират қилинади”, дейилган. Кейингисида “Ким Рамазон ойида имон ва ажр умидида қоим (тунда бедор) бўлса, унинг ўтган гуноҳлари мағфират қилинади”, дейилган ва охиргисида “Ким қадр кечасида қоим бўлса, унинг ўтган гуноҳлари мағфират қилинади”, деб айтилган. Агар учинчи жумлага эътибор қаратадиган бўлсак, фақат бир кечани ибодатда ўтказишлик учун шунчалик кўп савоб ваъда қилиняпти. Қуръони каримда эса уни минг ойдан афзаллиги айтилган. (Қадр сураси). Бу қадар фазилатга эга кечанинг қайси эканлигини билиш ҳаммамиз учун ҳам аҳамиятлидир.

 

Нарпай туман имом хатибларининг хайрияси

Бу йил халқимиз бошидан оғир синовларни ўтказмоқда. Хусусан, “Сардоба” сув омборидаги тошқин катта талафот етказди. Саховатпеша халқимиз талафот жойига ошиқиб, азият чеккан аҳолига ёрдам қўлини чўзмоқда. Бундан юртимиздаги барча корхона ва ташкилотлар сингари биз имом хатиблар ҳам четда қолаётганимиз йўқ.

 

РАМАЗОН ОЙИНИНГ ХУРМАТИНИ КЕТКАЗИБ ҚЎЙМАНГЛАР.

Бу саноқли оз кунлардир. Муборак Рамазон ойи қайтиб келмоқда. У қадрли, саҳоватли ва муқаддас бўлиб араб ва Ислом оламимиз ўлкаларига қайтмоқда. Ҳаммаларингизга маълум Рамазон ойининг рўзаси Ислом арконларининг энг улуғларидан биридир. Лекин ушбу арконни бажара олмай ўтказиб юборган, шаҳвати ўзига ғолиб келиб рўза тутишдан юз ўгирган киши бу ойнинг ҳурматини тақдирлашни қўлдан бой бермаслиги лозим. У ушбу нишоннинг эҳтиромини йўқотмаслиги керак. Унинг Ислом арконларидан бири бўлган Рамазон ойи рўзасига эътибор бермай қўйишидан қатъий назар Рамазон ойининг ўзи Ислом нишонларининг энг улуғларидан саналади. Аллоҳ азза ва жалла ўзининг мукаммал Китобида ўз сўзини рост айтган;

 

“Сирдарёликларга кўмак” акциясида самарқандликлар фаол

“Сирдарёликларга кўмак” акциясида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги масжидлар имом-хатиблари жуда фаол иштирок этмоқда. Куни кеча Самарқанд вилоятидаги айрим жоме масжидлар имом-хатиблари томонидан меҳр-саховат юклари юртдошларимизга етказилди.

 

Ижтимоий тармоқларда тарқалган аудио хабарга муносабат

Шу кунларда айрим ижтимоий тармоқларда гўёки Ўзбекистондаги жоме масжидларда шу йил 6 майдан эътиборан таровеҳ ва жума намозлари ўқилиши тўғрисида тарқатилаётган аудиохабар ёлғон ва ҳақиқатга тўғри келмайди.

 
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг