"Йил имоми" танловининг ғолиби қандай аниқланади?
Республикамизда имом-хатиблар фаолиятини янада такомиллаштириш, бугунги глобаллашув даврида Ватан равнақи йўлида хизматлари ҳамда ёшларимизнинг турли ёт бузғунчи тоифаларнинг таъсиридан ҳимояланишида тарғибот-ташвиқот ишлари самарадорлигини янада ошириш мақсадида ҳар йили “Йил имоми” кўрик танлови ўтказилади.
Танловни ўтказишдан қандай мақсад кўзланган? – танловнинг мақсади бугунги тараққиёт талабларига жавоб берадиган, кучли илмий салоҳиятга эга, юқори касбий маҳорат соҳиби бўлган, илғор фикрли, тадбиркор, ишбилармон, замонавий ахборот технологияларидан унумли фойдалана оладиган, диний-маърифий соҳа тарғиботчиси бўлган фаол имомларни аниқлаш ва қўллаб-қувватлашдан иборат.
#Онлайн: «Йил имоми – 2021» бошланди
Бугун, 4 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги масжидларда фаолият юритаётган имом-хатиблар ўртасида ўтказилаётган “Йил имоми – 2021” кўрик танловининг республика босқичи бошланди.
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий босқичларда ғолибликни қўлга киритган имом-хатиблар республика босқичида беллашадилар.
Кўрик танлов жараёни ва якунлари ҳақидаги хабарларни сайтимиз ва ижтимоий тармоқларда кузатинг.
Хабар берганимиздек, бугун ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги томонидан вилоятдаги энг иқтидорли имом-хатибларининг сайёр учрашув ва суҳбатлари вилоят бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов бошчилигида Булунғур тумани "Амир Ҳамза" масжидида бошланди.
Хабар берганимиздек, бугун ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги томонидан вилоятдаги энг иқтидорли имом-хатибларининг сайёр учрашув ва суҳбатлари вилоят бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов бошчилигида Булунғур тумани "Амир Ҳамза" масжидида бошланди.
ЭЪЛОН
ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги томонидан ноябр-декабр ойларида вилоятдаги энг иқтидорли имом-хатибларининг сайёр учрашув ва суҳбатлари ташкил этилмоқда.
Дастлабки сайёр учрашув ва суҳбат 4-ноябр куни Булунғур ва Жомбой туманларида бўлиб ўтишини маълум қиламиз. Сайёр учрашув ва суҳбатлар соат 13:30да Булунур тумани марказий "Амир Ҳамза" жоме масжидида ва Жомбой тумани марказий "Исломобод" жоме масжидида бўлиб ўтади.
Ўзингизга керакли ва қизиқарли бўлган саволлар ва ҳаётда учрайдиган диний масалалар билан сайёр учрашув ва суҳбатларда иштирок этиб мурожаат қилишингиз мумкин.
Муфтий ҳазратлари Тошкент вилоятига ташриф буюрдилар
Сўнгги йилларда мамлакатимизда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган улкан ислоҳотлар ва бу хайрли ишларнинг натижаларини ҳар қадамда учратишимиз, кузатишимиз мумкин.
Ана шундай ислоҳотлар билан яқиндан танишиш, имом-хатиблар билан учрашиб, улар билан суҳбатлашиш мақсадида бугун, 2021 йил 3 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров Тошкент вилоятига ташриф буюрдилар.
Оқим тарафдори дейилган имом ноиби аслида бошқа касб эгаси бўлган
31 октябрь куни расмий сайт ва ижтимоий тармоқларда “Жиҳодчилар” тарафдорлари фаолиятига чек қўйилди” сарлавҳали хабар эълон қилинди. Унда ёзилишича, Қашқадарё вилоятида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан ўтказилган тадбирда “Жиҳодчилар” диний экстремистик оқими тарафдорларидан иборат ноқонуний гуруҳ фаолиятига чек қўйилган.
Аниқланишича, улар “Жиҳодчилар” оқими ғоялари йўғрилган аудио-видео кўринишдаги материалларни тинглаб, томоша қилишган ҳамда ҳижрат ва жиҳод қилишга хайрихоҳлик билдиришган.
Муфтий ҳазратлари: Таълим биз учун нажот ва саодатдир
Бугун, 28 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ҳазратлари диний таълим муассасаларига бўлган илк ташрифларини Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтидан бошладилар.
Ташриф дастлаб институт тарихига оид маълумотлар билан танишишдан бошланди. Унда институт ташкил этилиши, таълим даргоҳининг мақсад-вазифалари, собиқ муфтийлар тарихи ва ректорлар тўғрисида маълумотлар берилди. Сўнгра институт биносида ташкил этилган китоблар кўргазмаси ва ҳаттотлик ишлари билан яқиндан танишилди.
Севимли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам таваллуд топган Робиъул аввал ой муносабати билан институтда Сийрат ойлиги ўтказилаётгани ҳақидаги хушхабар кўнгилларни шод этди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган “Ҳаж” ва “Умра” ҳақидаги хабарга муносабат
Шу кунларда айрим ижтимоий тармоқларда Умра зиёратини амалга оширмоқчи бўлган мусулмонлар 14 кун кутишига доир талаб бекор қилинди, деган мазмундаги хабар тарқатилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси мамлакатимизнинг Жидда шаҳрида жойлашган Бош консулхонасидаги “Ҳаж” ва “Умра” масалалари бўйича Атташеси билан доимий мулоқот қилиб, муборак сафарлар билан боғлиқ ҳар бир жараённи диққат билан кузатиб бормоқда.
АҚШда мавлид маросимлари ўтказилмоқда
Хьюстон штатидаги (АҚШ) масжидлар ва исломий мактабларда 24 октябр куни мавлид маросимлари нишонланди. Хусусан, «Масжид ал-Расул» масжидида мавлид тадбири ўтказилиб, унда шайх Мансур Али Ризвий маъруза қилди. Ислом олими ўз маърузасида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётларига тўхталиб ўтди.
Шунингдек, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг таваллуд кунлари муносабати билан болалар учун ҳам тадбир уюштирилди. Ризвийнинг айтишича, бир йиллик карантин чекловларидан сўнг очилган масжидлар аста-секин аввалги фаолиятига қайтмоқда.
Бундан ташқари Хьюстондаги бошқа Ислом муассасаларида ҳам Пайғамбар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг таваллуд кунлари нишонланди.
ПРЕЗИДЕНТЛИК САЙЛОВИДАГИ ҒАЛАБAНИ АЛЛОҲ МУБОРАК ҚИЛСИН!
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом
салавоту саломлар бўлсин.
Ҳурматли Шавкат Миромонович Мирзиёев жаноблари!
Мен овоз бераман лойиқ инсонга
Бугун, 24 октяабрь куни эрталаб соат 08:00дан бошлаб Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида сайлов участкаларида партялар томонидан президентликга кўрсатилган номзодлар учун овоз бериш бошланди.
Сайлов участкалари ва сайлов округларида Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳияси янгради, комиссия аъзолари, депутатликка номзодларнинг кузатувчилари, холислар гувоҳлигида сайлов қутилари муҳри очилди. Ушбу тадбир бошланишида имом-хатиблар, нуроний отахонлар эл-юрт тинчлиги, фаровонлиги, манфаати йўлида қўлни-қўлга бериб, имконимиз доирасидаги яхши ишларни амалга ошириб, икки дунё яхшилигига эришишимизни насиб айлашини Яратгандан сўраб дуолар қилдилар.
«Дунёнинг энг нуфузли 500 мусулмони» рўйхати эълон қилинди
Ўмонда жойлашган Стратегик тадқиқотлар ислом маркази навбатдаги “Дунёнинг энг нуфузли 500 мусулмони“ рўйхатини эълон қилди.
Бу сафарги рўйхатнинг илк беш поғонасида Қатар амири Шайх Тамим ибн Ҳамад ал-Тани, Саудия Арабистони подшоҳи Салмон ибн Абдулазиз, Эроннинг олий раҳбари Сайид Али Ҳаманаи, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған ва Иордания подшоҳи Абдуллоҳ II бор.
Тошкент шаҳар бош имом-хатиби ўзгарди
Тошкент шаҳрига янги бош имом-хатиб тайинланди. Тошкент шаҳри Юнусобод тумани бош имом-хатиби ва “Мирза Юсуф” жоме масжиди имом-хатиби Сайфуддинов Раҳматуллоҳ ушбу вазифага тайинланди.
Сайфуддинов Раҳматуллоҳ иш фаолияти давомида Тошкент шаҳридаги «Хўжа Аламбардор», «Минор» жоме масжидларида имом-хатиби ва шу кунга қадар Тошкент шаҳри Юнусобод тумани бош имом-хатиби ва “Мирза Юсуф” жоме масжиди имом-хатиби вазифаларида меҳнат қилаётган эди.
Сайфуддинов Раҳматуллоҳ домлага Аллоҳ таолодан келгусидаги фаолиятларига муваффақият тилаймиз.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
МУФТИЙ САЙЛАНДИ
2021 йил 19 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Унда ташкилий масала кўрилди, Тошкент шаҳри бош имом-хатиби сифатида ишлаб келаётган Нуриддин домла Холиқназаров Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий лавозимига сайландилар.
Нуриддин домла Холиқназаров 1968 йилда Андижон вилояти Асака шаҳрида туғилганлар. 1992 йилда Бухоро вилоятидаги Мир Араб мадрасаси, 1998 йилда Имом Бухорий номли Тошкент ислом институтини, 2007 йилда эса Фарғона давлат университетини тамомлаганлар.
Самарқандда мавлид тадбири ўтказилди
Расулуллоҳ (саллоллоҳу алайҳи ва саллам)нинг муборак ҳаётлари, суннатлари ва юксак одобларидан намуна олиш, Ул зотга муносиб уммат бўлиш истагида 18 октябрь куни Самарқанд шаҳар “Намозгоҳ” жоме масжидида “ҚАЛБИМИЗ ВА ҲАЁТИМИЗ СИЗ ИЛА Ё РАСУЛАЛЛОҲ” шиори остида мавлид тадбири бўлиб ўтди. Тадбир Қуръон тиловати ва салавот билан бошланди.
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг хулқлари, сийратлари имом-хатиблар томонидан ёритиб борилди. Оламларга раҳмат Пайғамбаримизнинг хулқлари, гўзал суннатларига эргашган инсонларнинг ҳаётларини тарихий воқеалар асосида ижро қилиб беришди.
Тадбирда Самарқанд вилоят бош имом-хатиби ўринбосари Ёқубжон домла Мансуров, виолятимизда фаолият олиб бораётган имом-хатиблар, ва кенг жамоатчилик иштирок этидиар.




















