Мандат-2023
Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Ҳадис илми мактабида 2023-2024 ўқув йили учун Араб тили, Ҳадис ва Мусталаҳул ҳадис ҳамда Ўзбекистон тарихи фанларидан ўтказилган қабул имтиҳонлари мандат натижаси эълон қилинди.
#Янгиликлар #Имтиҳон
Бугун, 2023 йил 26 июл санаси. Ҳадис илми мактабида 2023-2024 ўқув йили учун биринчи курс талабаларини танлаб олиш тадбири бошланди. Эрта тонгда пойтахтдан ташриф буюрган соҳа мутасаддилари, абитуриентлар, имтиҳон олувчи педагог-ўқитувчилар ва масъул ходимлар иштирокида тадбир бўлиб ўтди.
Ижодий имтиҳон жараёнларига старт берилди. Жараённи қуйидаги линклар орқали кузатиб боринг
ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТИ ДОИМО ЭЪТИБОРДА
Шу йил 26 июль чоршанба куни Самарқанд вилоятида фаолият юритаётган имом-хатибларимиз томонидан фуқароларни қабул қилиб, уларнинг мурожаатини тингладилар.
Отинойилар учун бир кунлик ўқув семинари ташкил қилинди 27.07.2023 й
Самарқанд вилоятида фаолият юритаётган отинойилар учун бир кунлик ўқув семинари ўтказилди.
Ашуро кунида қилинадиган энг катта савобли амаллар:
1. Рўза тутиш.
2. Закот бериш.
3. Тирноқларини олиш.
4. Ғусл қилиш.
5. Касални кўриш.
Самарқанд вилояти имом хатибларининг “Йил имоми 2023” кўрик танловининг 1-босқичи ўз ниҳоясига етди
Хабар берганимиздек, Самарқанд вилояти масжидларида фаолият юритаётган имом хатиб ва имом ноиблар ўртасида “Йил имоми – 2023” кўрик танловининг шаҳар ва туман босқичи бошланган эди. Бугун, танлов 4 та ҳудуда бўлиб ўтди.
Шунинг билан Самарқанд вилоятида ташкил этилган “Йил имоми 2023” кўрик танловининг 1-босқичи ўз ниҳоясига етди.
Президент Шавкат Мирзиёев 17 май куни Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди
????https://uza.uz/posts/483915
Сайёр йиғилишнинг навбатдагиси Нуробод туманида ташкил қилинди
Бугун, 2023 йил 16 май куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакиллигининг ташаббуси ҳамда йиллик иш режасига асосан ва албатта вилоят ҳокимлигининг жамоат ҳамда диний ташкилотлар билан ишлаш бўлими, Дин ишлари бўйича қўмитанинг вилоятдаги ҳамда унинг жойлардаги бўлимлари билан ҳамкорликда ташкил қилинган навбатдаги сайёр йиғилиш Нуробод туманида ўтказилди.
Улуғ зиёрат сафари олдидан гуруҳ раҳбарлари билан машғулот ўтказилди
Диний-маърифий жабҳада амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида мўмин-мусулмонлар Ҳаж ва Умра ибодатларини адо этиб келмоқда.
Устозларга эҳтиром кўрсатилди
Исломда уламолар, халқ хизматчилари ва ёши улуғларни ҳурмат қилишга алоҳида тарғиб қилинади. Сабаби улар дин ва халқ манфаати йўлида бошқалардан кўра кўпроқ меҳнат қиладилар. Бу йўлда учрайдиган турли синовларга бардош қилиб, умрини дин, халқ манфаати йўлига бағишлайди.
“Фитна – кўз илғамас хатар” номли китоби Самарқандлик имом-хатибларга топширилди
Хабарингиз бор яқиндагина Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ҳазратларининг “Фитна – кўз илғамас хатар” номли китоби нашрдан чиқди.
Фитна — синаш, имтиҳон қилиш, алдаш, йўлдан оздириш ва чалғитишдир. “Фитна” деганда биз бузғунчилик, махфий равишда зарар етказишга уриниш, фасод қўзғашни тушунамиз.
Булунғур аҳли имом-хатибларимиздан мамнун бўлдилар
Бугун, 2023 йил 03 май куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакиллигининг ташаббуси ҳамда йиллик иш режасига асосан ва албатта вилоят ҳокимлигининг жамоат ҳамда диний ташкилотлар билан ишлаш бўлими, Дин ишлари бўйича қўмитанинг вилоятдаги ҳамда унинг жойлардаги бўлимлари билан ҳамкорликда ташкил қилинган навбатдаги сайёр йиғилиш Булунғур туманида ўтказилди.
Отинойилар учун бир кунлик ўқув семинари ташкил қилинди
Самарқанд вилоятида фаолият юритаётган отинойилар учун бир кунлик ўқув семинари ўтказилди. Тадбир Самарқанд ва Каттақўрғон шаҳарлари, Пайариқ, Пастдарғом ҳамда Жомбой туманларида ташкил этилди. Ўқув семинари давомида отинойиларимиз "Маҳаллаларда аёллар орасида радикаллашувнинг олдинги олиш ва уларнинг ижтимоий фаолликларини ошириш", "Тўқима ҳадис айтишнинг ҳукми. Фатво беришга ким ҳақли?", "Таъзия маросимига хос одоблар" каби долзарб мавзулар бўйича етарли билим ва малакага эга бўлдилар.
РАСМАН: РАМАЗОН ҲАЙИТИ 2023 ЙИЛ 21 АПРЕЛЬ КУНИ НИШОНЛАНАДИ
Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Рамазон ойи ва ҳайитини аниқлаш учун тузилган Ишчи гуруҳи хориждаги нуфузли астрономия марказлари ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси қошидаги Астрономия институтидан олган маълумотларга кўра, 1444 ҳижрий йил Шаввол ойининг янги ой фазаси (ҳилоли) шу йил 20 апрель, пайшанба куни Тошкент вақти билан соат 09:12 да содир бўлган (туғилган).




















