АЗОН (АЙТИШ)НИНГ БОШЛАНИШИ
١٥- كتاب الاذان
- АЗОН КИТОБИ
١- باب بدء الأذان
1-БОБ
АЗОН (АЙТИШ)НИНГ БОШЛАНИШИ
- Нофеъ хабар қилади:
“Ибн Умар розияллоҳу анҳумо айтар эди: “Мусулмонлар Мадинага келишганида тўпланиб, намоз вақтини белгилаб олишарди. Унга (намозга) чақирилмас эди. Бир куни шу ҳақда гаплашиб қолишди. Баъзилари: “Насронийларнинг занги каби занг қилиб олинглар”, деса, баъзилари: “Яҳудийларнинг мугузи (ҳайвон шохи) каби бурғу (ичи шох шаклидаги кенгайиб борувчи пуфлаб чалинадиган асбоб) қилиб олинглар”, деди. Шунда Умар: “Намозга чақирадиган бир кишини қўймайсизларми?” деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Эй Билол, тур, намозга чақир!” дедилар”.
(“Олтин силсила” туркумидаги “Саҳиҳул Бухорий” 1-китобидан)
Киритилган вақти: 23/09/2019 16:15; Кўрилганлиги: 1880
Чоп этилган вақт: 06/10/2024 19:08