Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Қуръон оятлари

Бир оят шарҳи

 
 

“Куфр” луғатда “бекитиш”, “тўсиш” маъноларини англатади. Шу маънода барча моддий ва маънавий нарсаларни тўсишга нисбатан куфр сўзи ишлатилади. Куфр сўзи Қуръони каримда кўплаб маъноларда келган:

1. “Бекитиш” маъносида:

كَمَثَلِ غَيْثٍ أَعْجَبَ الْكُفَّارَ نَبَاتُهُ

“У худди ўсимлиги деҳқонларни ажаблантирган ёмғирга ўхшайдир”[1].

Ушбу оятдагиالْكُفَّارَ калимаси “тупроққа уруғни бекитувчилар”, яъни деҳқонлар маъносида келган.

2. “Ношукрчилик қилиш” маъносида:

لَئِنْ شَكَرْتُمْ لَأَزِيدَنَّكُمْ وَلَئِنْ كَفَرْتُمْ إِنَّ عَذَابِي لَشَدِيدٌ

“Қасамки, (берган неъматларимга) шукр қилсангиз, албатта,(уларни янада) зиёда қилурман. Борди-ю ношукрчилик қилсангиз, албатта, азобим (ҳам) жуда қаттиқдир”[2].

Ушбу оятдагиكَفَرْتُمْсўзи “ношукрчилик қилсангиз” маъносида келган.

3. “Инкор этиш” маъносида:

Инкор этиш маъноси ҳам икки турда келган:

А) Яратувчини инкор қилиш маъносида:

وَقَالُوا مَا هِيَ إِلَّا حَيَاتُنَا الدُّنْيَا نَمُوتُ وَنَحْيَا وَمَا يُهْلِكُنَا إِلَّا الدَّهْرُ

“Улар (қиёматни инкор қилувчилар): “(Ҳаёт) фақат шу дунёдаги ҳаётимиздир. (Биримиз) ўлиб, (биримиз) яшаб юраверамиз. Бизларни (Аллоҳ эмас, балки) фақат замон ўтишигина ўлдиради”, – дедилар”[3].

Ушбу оятдаги гаплар қиёматни инкор қилувчи кимсалар тилиданбаён қилинган.

Б) билиб туриб ҳақиқатни инкор қилиш маъносида:

فَلَمَّا جَاءَهُمْ مَا عَرَفُوا كَفَرُوا بِهِ

Ўзларига таниш зот (Муҳаммад) келганда уни инкор этдилар[4].

Ушбу оятдаги كَفَرُواсўзи “инкор этиш” маъносида келган.

4. Иймон қаршисидаги куфр маъносида:

وَمَنْ يَكْفُرْ بِاللَّهِ وَمَلَائِكَتِهِ وَكُتُبِهِ وَرُسُلِهِ وَالْيَوْمِ الْآخِرِ فَقَدْ ضَلَّ ضَلَالًا بَعِيدًا

“Ким Аллоҳга, Унинг фаришталарига, китобларига, Пайғамбарларига ва охират кунига куфр келтирса, батаҳқиқ, қаттиқ адашган бўлади”[5].

Ушбу оятдагиيَكْفُرْсўзи “иймон келтирмаса” маъносида келган.

Суннати мутоҳҳарада ҳам куфр сўзи кўплаб маъноларда келган:

1. Мусулмонни кофирликда айблаш маъносида:

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُأَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ إِذَا قَالَ الرَّجُلُ لِأَخِيهِ يَا كَافِرُ فَقَدْ بَاءَ بِهِ أَحَدُهُمَا.رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Агар бир киши ўз мусулмон қардошига “эй кофир” деса, албатта, улардан бири унга қайтади”,– дедилар”. Имом Бухорий ривояти.

Ушбу ҳадисда мусулмонни куфрда айблашда айтувчининг ўзини куфрга олиб бориш хавфи борлиги баён қилинган. Яъни бу гапни айтувчининг сўзи ёлғон бўлса, иймонни куфр деган бўлиб қолади. Иймонни куфр дейиш эса куфр бўлади.

2. Ношукрчилик қилиш маъносида:

عَنْ جَابِرٍ عَنِ النَّبِىِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ مَنْ أُعْطِىَ عَطَاءً فَوَجَدَ فَلْيَجْزِ بِهِ وَمَنْ لَمْ يَجِدْ فَلْيُثْنِ فَإِنَّ مَنْ أَثْنَى فَقَدْ شَكَرَ وَمَنْ كَتَمَ فَقَدْ كَفَرَ رَوَاهُ التِرْمِذِيُّ

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “ Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “ Кимга бирор совға берилса, имкони бўлса, уни ҳам (совға билан) тақдирласин. Кимнинг имкони бўлмаса, раҳмат айтиб дуо қилсин. Албатта, ким раҳмат айтиб дуо қилган бўлса, уни тақдирлаган бўлади. Ким бекитса,(раҳмат айтиб дуо қилмаса)(ушбу неъматга) куфр келтирган (ношукрлик қилган бўлади)”... – дедилар”. Имом Теримизий ривояти.

Ушбу ҳадисдаги كَفَرَсўзи “ношукрчилик қилиш” маъносида келган.

3. Шаръан нотўғри ишдан қаттиқ қайтариш маъносида:

عَنْ سَعْدِ بْنِ عُبَيْدَةَ أَنَّ ابْنَ عُمَرَ سَمِعَ رَجُلاً يَقُولُ لاَ وَالْكَعْبَةِ. فَقَالَ ابْنُ عُمَرَ لاَ يُحْلَفُ بِغَيْرِ اللَّهِ فَإِنِّى سَمِعْتُ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَيَقُولُمَنْ حَلَفَ بِغَيْرِ اللَّهِ فَقَدْ كَفَرَ أَوْ أَشْرَكَ.


Киритилган вақти: 08/06/2017 00:00;   Кўрилганлиги: 12050
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/islam/ayahs/bir-oyat-sharhi
Чоп этилган вақт: 04/12/2024 13:20
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг