Мақолалар

ТАВҲИДНИ УЧГА БЎЛИБ ТАЛҚИН ҚИЛИШ – БИДЪАТ!

Аҳли сунна уламолари айрим кимсаларнинг тавҳидни учга бўлиб талқин қилишларини ботил ва қораланган бидъатдир, дейдилар. Чунки Қуръони каримда ҳам, ҳадиси шарифда ҳам, салафи солиҳлардан ҳеч бирининг, шунингдек, эътиборли уламоларнинг тилида ҳам бу нарса зикр этилмаган. Шубҳасиз, бу иш бидъат бўлиб, замонамизнинг мушаббиҳалари[1] томонидан ўйлаб топилган. Улар бидъатга қарши курашишни даъво қилсалар-да, тавҳидни учга: улуҳия, рубубия ва сифотияга бўлиб талқин қиладилар. Уларнинг бу тақсимлари асоссиз эканига далил шуки, Пайғамбар алайҳиссалом: “Инсонлар “Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ ва Муҳаммад Аллоҳнинг пайғамбаридир”, деб шоҳидлик бермагунларича, улар билан жанг қилишга буюрилдим”, деганлар. У зот бу ўринда Аллоҳни тавҳиднинг уч қисмига кўра ягона деб эътиқод қилмагунларигача, демадилар. Мазкур ҳадис мутавотир[2] бўлиб, уни Пайғамбар алайҳиссаломдан бир гуруҳ саҳобалар, жумладан жаннат башорати берилган ўн нафар саҳоба ҳам ривоят қилган. Имом Бухорий уни ўзининг “ал-Жомиъ ас-саҳиҳ” асарида ҳам келтирган.

[1] Худони одамга ўхшатиб тасвирлайдиган таълимот вакиллари.

[2] Одатда, ёлғонга йўл қўйиши мумкин бўлмаган ростгўйлиги эътироф этилган даражадаги кўпчилик кишиларнинг бошдан охиригача ўзлари каби кишилардан нақл қилган ривояти.

 

Ким Аллоҳга таваккул қилса, Аллоҳнинг Ўзи унга етарлидир

Аллоҳу таоло ҳазратлари Қуръони Каримда, пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳадиси шарифларда билдирган ва бизнинг ибодатларимизда учрайдиган бир гуруҳ муборак калималар бордир. Бу калималар ҳам Аллоҳга эътиқод масаласида ниҳоятда чуқур маъноларга эга.

 

“Оммавий маданият”нинг салбий оқибатлари

Маданият деганда халқимиз азал азалдан эъзозлаб, авайлаб келаётган миллий ва диний қадриятларимиз бевосита хаёлимизга келади. Эркакларимизнинг мардлиги, оиласига содиқлиги, оиласи, ватани, дину диёнати учун жон жахди билан курашишлиги, муштипар аёлларимизнинг ўз одоб-ахлоқлари, ҳаёлари оиласи ва фарзандлари учун жон куйдирганликлари натижасида дунёни лол қолдирган буюк бобокалонларимиз дунёга келганларини тарихдан яхши биламиз.

 

Терроризм ва экстремизм ёшларимиз келажагига таҳдиддир

Бугун мусулмон оламида мураккаб ижтимоий-сиёсий жараёнлар кечмоқда. Яқин Шарқ ва бошқа ҳудудлардаги қатор мамлакатлар чуқур сиёсий танглик, ижтимоий ва иқтисодий беқарорлик ва қуролли тўқнашувларни бошидан кечирмоқда. Мазкур ҳудудларда гўёки ҳақиқий “исломий давлат” қуриш шиори остида очиқдан-очиқ зўравонлик, инсонийликка зид ваҳшийликларга асосланган амалларга қўл ураётган турли гуруҳ ва жамоалар урчиб кетди. Ушбу ҳолат давлатнинг катта ёки кичиклиги, дини ва миллатидан қатъий назар, тинчлик ва барқарорлик нақадар азиз неъмат эканини яна бир бор исботлаб бермоқда.Сўнгги йилларда ақидапараст оқимлар ёшлар ичидаги фаолиятини меҳнат мигрантларини таъсир доирасига олиш, “ҳужралар” ташкил этиш, дин ниқобидаги экстремистик мазмундаги материалларни электрон кўринишда тарқатиш, интернет орқали тарғибот ўтказиш каби усулларда амалга оширмоқда. Айниқса, интернет тармоғида ўзини “Ислом давлати” (ИШИД), “Жабҳат ал-Нусра” деб атаб олган террористик ташкилотлар гўёки ислом равнақи йўлида курашаётган “мужоҳид биродарлар гуруҳи” экани ҳақидаги тарғибот-ташвиқот кенг кўламда олиб борилаётгани, бунинг оқибатида дунёнинг кўплаб мамлакатларидан мусулмон ёшлар “ҳижрат” қилиш ва “жиҳод”да иштирок этиб даъвосида Сурия ва Ироқ ҳудудига бориб, ушбу гуруҳ сафига бориб қўшилаётганининг гувоҳи бўлмоқдамиз.

 

Гуноҳи кабира – баччавозлик

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ азза ва жалла Ўзининг улуғ китобида Лут алайҳиссалом қавми ҳақидаги қиссани бир неча ўринда эслатиб ўтган. Жумладан айтади: «Энди қачонки Бизнинг фармонимиз (яъни, азобимиз) келганида, у жойларни остин-устин қилиб юбордик ва уларнинг (кофирларнинг) устига Парвардигорингиз даргоҳида белгилаб қўйилган сопол тошларни пайдар-пай ёғдирдик. У жойлар бу золимлардан (Макка мушрикларидан) йироқ эмасдир» (Ҳуд сураси, 82–83).

 

НАВРЎЗ ҚАНДАЙ БАЙРАМ?

Ҳижрий-шамсий тақвим бўйича Қуёшнинг биринчи буржга ва ойнинг ўн икки бурждан бири – ҳамалга кириши билан Наврўз, шу билан бирга, янги (шамсий) йил кириб келади. Беш минг йиллик тарихга эга бу байрам инсон ва табиат уйғунлиги рамзидир.

Буруж сураси 1-оятида Аллоҳ таоло айтади: «Қасамёд этаман (ўн иккита) буржларга эга осмон билан». Бу ўринда буржлардан мурод осмондаги Қуёш ва Ой буржларидир.

Фурқон сурасининг 61-оятида эса: «Осмонда буржларни бунёд этган ва унда чироқ (Қуёш) ва нурафшон Ойни пайдо қилган Зот баракотли (буюк)дир».

 

Нишонга урилган гаплар: Билмайдиганлар жим турса, одамлар орасида келишмовчиликлар бўлмас эди

Тароқ аслида сочни тартибга солиш учун ишлатилади-ю, аммо шу билан бирга у сочларнинг баъзиларини жойидан юлиб туширади.

Ибн Сино

***

 

МЕҲР ЗАРУРМИ?

Ҳикоя қилишларича, қадим замонларда барча ҳис-туйғулар бир оролга дам олиш учун отланишибди. Улар яхши дам олишаркан, оролда кутилмаган хабар тарқалибди:

 

Амирлар тахтга ўтиришдан олдин Бухородаги қайси авлиё қабрини зиёрат қилган?

Ватанимиз тарихидаги 2 март санаси билан боғлиқ айрим воқеалар баёни.

 

ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДА БУЗУҚ АҚИДАНИ ТАРҚАТУВЧИ, АҲЛИ СУННА НОМИДАН ЁЛҒОН ГАПИРИБ ТУҲМАТ ҚИЛУВЧИ СОХТА ШАЙХ ВА БУЗУҚ ДАЪВАТЧИЛАРГА РАДДИЯ

Агар тарихга назар ташласак, саодат асрида ва унга яқин даврларда Аллоҳ таолони барча айбу-нуқсонлардан поклаб ёд этилганига, У зотнинг сифатлари истеъмол қилинганидан ортиқ баҳс қилинмаганига гувоҳ бўламиз. Аммо, кейинчалик пайдо бўлган карромия ва мушаббиҳа каби фирқалар Аллоҳ таолонинг сифатлари ҳақида турли бузуқ даъволарни кўтариб чиқишган. Уларнинг бузуқ даъволаридан бири Аллоҳ таолога макон нисбатини бериш бўлган.

 

Келинг, аввал “ҳасад нима?” деган саволга жавоб берайлик.

“Ҳасад” луғатда “бирор нарсани терисини шилмоқ ёки қирмоқ” деган маънони билдиради. Унинг истилоҳий маъноси ҳақида уламолар шундай дейдилар:

“Ҳасад - бировга етган неъматга рашк билан қараш ва ўша неъматнинг ўз соҳибдан кетиб, ҳасадчига етиб келишини қаттиқ хоҳлаш”.

 

Муташобиҳ оятлар бўйича қандай йўл тутилади?

Бухорийнинг шайхлари Нуаъйм ибн Ҳаммод Хузоъий айтадилар: Ким Аллоҳни Унинг махлуқотларига ўхшатса, кимки Аллоҳнинг сифатларини инкор қилса, дарҳақиқат кофир бўлди. Аллоҳ таоло Ўзини васфлаган ва Расули Уни васфлаган нарсада ташбеҳ йўқдир. Шундай экан, ким очиқ ойдин оятлар ва саҳиҳ ҳадисларда ворид бўлган нарсани Аллоҳнинг жалолига лойиқ бўладиган тарзда исбот қилса ва Аллоҳдан нуқсонларни инкор қилса ҳақиқатда ҳидоят йўлида юрибди  (“Тафсир Ибн Касир” китоби).

 
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг