ҲАДИС АЙТУВЧИНИНГ “БИЗГА СЎЗЛАБ БЕРДИ” ЁКИ “ХАБАР ҚИЛДИ”, “МАЪЛУМ ҚИЛДИ” ДЕГАН СЎЗЛАРИ ҲАҚИДА
- باب قَوْلِ الْمُحَدِّثِ حَدَّثَنَا وَأَخْبَرَنَا وَأَنْبَأَنَا
4-БОБ
ҲАДИС АЙТУВЧИНИНГ “БИЗГА СЎЗЛАБ БЕРДИ” ЁКИ “ХАБАР ҚИЛДИ”, “МАЪЛУМ ҚИЛДИ” ДЕГАН СЎЗЛАРИ ҲАҚИДА
وَقَالَ لَنَا الْحُمَيْدِيُّ كَانَ عِنْدَ ابْنِ عُيَيْنَةَ حَدَّثَنَا وَأَخْبَرَنَا وَأَنْبَأَنَا وَسَمِعْتُ وَاحِدًا وَقَالَ ابْنُ مَسْعُودٍ حَدَّثَنَا رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ وَهُوَ الصَّادِقُ الْمَصْدُوقُ وَقَالَ شَقِيقٌ عَنْ عَبْدِ اللَّهِ سَمِعْتُ النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ كَلِمَةً وَقَالَ حُذَيْفَةُ حَدَّثَنَا رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ حَدِيثَيْنِ وَقَالَ أَبُو الْعَالِيَةِ عَنْ ابْنِ عَبَّاسٍ عَنْ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فِيمَا يَرْوِي عَنْ رَبِّهِ وَقَالَ أَنَسٌ عَنْ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فِيمَا يَرْوِيهِ عَنْ رَبِّهِ عَزَّ وَجَلَّ وَقَالَ أَبُو هُرَيْرَةَ عَنْ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَرْوِيهِ عَنْ رَبِّكُمْ عَزَّ وَجَلَّ
Ҳумайдий бизга деди: “Ибн Уяйнанинг наздида “бизга сўзлаб берди”, “бизга хабар қилди”, “бизга маълум қилди”, “эшитдим” дегани бир маънода бўларди”.
Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга айтиб бердилар ва у зот рост сўзлайдиган, ўзларига ҳам рост сўзланадиган зотдирлар”, деган.
Шақиқ айтади: “Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан: “Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан бир калима эшитдим”, (дегани) ривоят қилинган”.
Ҳузайфа розияллоҳу анҳу: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга икки ҳадис айтиб бердилар”, деган.
Абул Олия айтади: “Ибн Аббос розияллоҳу анҳумонинг “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Роббларидан қилган ривоятларида...” (дегани) ривоят қилинган”.
Анас розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилиб: “Буни у зот Робблари азза ва жалладан ривоят қиладилар...” деган.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилиб: “Буни у зот Роббингиз азза ва жалладан ривоят қиладилар...” деган.
(“Олтин силсила” туркумидаги “Саҳиҳул Бухорий” 1-китобидан)
(Давоми бор...)
Киритилган вақти: 02/10/2019 14:40; Кўрилганлиги: 1771
Чоп этилган вақт: 11/11/2024 01:32