Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Учрашувлар, семинарлар, брифинглар

Ёш авлодни турли таҳдилардан асраш давр талаби

 
 

Бугунги кунда мамлакатмизда ёшларнинг манфаатларини янада тўлиқ таъминлашга йўналтирилган, уларнинг жамиятда ўз ўрнига эга бўлишини кафолатлашга хизмат қиладиган ҳуқуқий, иқтисодий, маънавий-маърифий, ғоявий-мафкуравий тадбирлар тизимли тарзда амалга оширилмоқда. Амалий ишлар доирасида ёш авлодни ҳаётга қатъий эътиқод ва қарашлар руҳида, менталитетимизга ёт бўлган зарарли таъсирлар ва оқимларга қарши тура оладиган миллий, диний ҳамда умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш масалалари билан боғлиқ чора-тадбирлар ҳам  амалга оширилмоқда

Ана шундай тадбирлардан бирини Ургут туман “Манғитобод” жоме масжиди имом-хатиби Холмуҳаммад Салимов томонидан тумандаги 54-мактабнинг  11-синф ўқувчиларига ҳозирги кундаги турли хил бузғунчи оқимлар ва интернетдан тўғри, унумли фойдаланиш ҳақида тушунчалар берилди.

Ҳозирда ахборот маконининг муҳим бўғини бўлган, ёшларнинг ҳаётининг ажралмас қисмига айланган интернет орқали ҳам турли таҳдидлар кузатилмоқда. Ёш авлод маънавий оламининг дахлсизлигини асраш учун уларни доимо сергакликка, огоҳликка ва ҳушёрликка чақириш, бундай тахдидларга қарши ҳар томонлама чуқур ўйланган, пухта илмий асосда ташкил этилган, мунтазам ва узлуксиз равишда олиб бориладиган маънавий тарбия билан жавоб бериш мумкин. Ёшларимизни она Ватанга муҳаббат, бой тарихимизга, ота-боболаримизнинг муқаддас динига садоқат руҳида тарбиялаш, уларнинг қалби ва онгида мафкуравий иммунитетни кучайтириш борасида янада кўпроқ амалий ишларни кучайтириш зарур. Токи улар миллий ўзлигини, шу билан бирга, дунёни чуқур англайдиган, замон билан баробар қадам ташлайдиган инсонлар бўлиб етишсин, жоҳил ақидапарастларнинг “даъвати” ва бегона ғоялар уларгаи ўз таъсирини ўтказа олмасин, аксинча ёшларимиз уларга қарши ўз маърифатлари билан жавоб бера олсин.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги


Киритилган вақти: 18/11/2019 16:17;   Кўрилганлиги: 1259
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/seminars-briefings/yosh-avlodni-turli-tahdilardan-asrash-davr-talabi
Чоп этилган вақт: 23/04/2024 16:23
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг