Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Учрашувлар, семинарлар, брифинглар

Ёш авлодни тарбиялашда маҳалланинг ўрни

 
 

Самарқанд шаҳар “Барака” маҳалласида “Қўшбаққоли” жоме масжиди имом-хатиби Жобир Рустамов маҳаллада истиқомат қилувчи аҳоли билан диний-маърифий мавзуда давра суҳбати ўтказди.

Учрашув давомида ёшларни ёт ғоялардан асраш, “оммавий маданият”нинг салбий оқибатларини олдини олиш, оилада соғлом турмуш тарзини ривожлантириш, маҳалладаги тинч вазиятни сақлаш, оилавий низолар ва уларни бартараф этиш, соғлом баркамол авлодни ривожланишида оила, мактаб, маҳалланинг ўрни, ёшларни маънавий соғлом муҳитда вояга етказиш борасида сўз юритилди. Шунингдек, аҳоли томонидан берилган саволларга жавоблар қайтариш орқали давра суҳбати жонли, қизиқарли тарзда ўтди. Албатта, бу каби тадбир ва учрашувлар аҳолининг диний-маърифий саводхонлигини ошириш, ўзлигимиз, миллий ва диний қадриятларимизнинг халқ орасида ўз ўрнини топишида муносиб ҳисса қўшади деган умиддамиз.

         ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги


Киритилган вақти: 21/10/2019 15:59;   Кўрилганлиги: 1333
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/seminars-briefings/yosh-avlodni-tarbiyalashda-mahallaning-orni
Чоп этилган вақт: 28/03/2024 23:05
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг