Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Учрашувлар, семинарлар, брифинглар

Ургут туманида отинойилар иштирокида семинар бўлиб ўтди

 
 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 июнда ўтказилган «Ижтимоий барқарорликни таъминлаш, муқаддас динимизнинг софлигини асраш – давр талаби» мавзусидаги йиғилиш баёни 18-банди ижроси юзасидан Самарқанд вилоятида қатор тадбирлар бўлиб ўтди.

8 сентябр куни Ургут туманидаги Иқтисод касб ҳунар коллежида отинойилар, маҳалла маслаҳатчилари иштирокида йиғилиш-семинари ўтказилди.

Йиғилишда вилоят бош имом хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Н.Темирова, “Маҳалла” ХЖФ туман бўлими бош маслаҳатчилари ва туманда фаолият юритаётган отинойилар қатнашди.

Семинар шаклида ўтказилган тадбирларда оилавий ажримларни олдини олиш, ноқонуний никоҳга қарши курашиш, аёллар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш каби қатор масалалар муҳокама этилиб, фикр-мулоҳазалар алмашилди.

Вилоят бош имом хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Н.Темирова


Киритилган вақти: 11/09/2017 00:00;   Кўрилганлиги: 2396
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/seminars-briefings/urgut-tumanida-otinoyilar-ishtirokida-seminar-bolib-otdi
Чоп этилган вақт: 19/04/2024 02:10
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг