Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Учрашувлар, семинарлар, брифинглар

“Умра кейинги умрагача қилган гуноҳларига каффоратдир...”

 
 

Ҳар бир амалларнинг ижобати ниятга боғлиқ. Агар бажариладиган амалда риё, манманлик ёхуд қандайдир дунёвий мақсадлар кўзланса, унга савоб берилмақди, Аллоҳ таоло қабул қилмайди. Умра ибодатини ҳам мукаммал адо қилиш учун аввало ниятни тўғри қилиб олиш лозим. Барча амаллар ниятга боғлиқ бўлгани учун, ибодатда ягона мақсад Аллоҳ таолонинг розилигини исташ бўлиши керак. Агар дунё ноз – неъматларига эришмоқчи, “ҳожи ая” ёки “умрага борган” номларини қозонмоқчи, “хўжакўрсин” ёки асосий мақсади ўзга юртларни сайр қилиб, бир йўла умрани адо этиб келмоқчи бўлса, умра ибодати қабул бўлмайди.  Аллоҳ таоло буюради:

 

وَأَتِمُّوا الْحَجَّ وَالْعُمْرَةَ لِلَّه

     “Ҳаж ва умрани Аллоҳ учун мукаммал адо этинг!” (Бақара сураси, 196).

Умра сафарига отланган зиёратчиларга гуруҳ раҳбари сифатида белгиланган имом-хатиблар билан Самарқанд вилоят бош имом-хатибининг ўринбосари Х.Саттаров ва вакиллик мутахассиси Ҳ.Бекқуловлар вакиллик биносида учрашиб, Умранинг ана шу жиҳатлари, эътибор қаратилиши лозим бўлган масалалар борасида сафар давомида зиёратчиларга етарли тушунча ва кўрсатмалар бериш, сафарнинг ташкилий масалаларини муҳокама қилдилар.   

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги матбуот хизмати


Киритилган вақти: 17/02/2020 11:34;   Кўрилганлиги: 1546
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/seminars-briefings/umra-keyingi-umragacha-qilgan-gunohlariga-kafforatdir
Чоп этилган вақт: 18/04/2024 10:00
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг