Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Учрашувлар, семинарлар, брифинглар

Тарбия ҳаёт – мамот масаласидир

 
 

Самарқанд шаҳар, “Зоминий” маҳалласи аҳолиси билан диний-маърифий мавзуда учрашув бўлиб ўтди. Тадбирда Самарқанд шаҳар “Лаҳутий” жоме масжиди имом ноиби Жавлон Ачилов қатнашиб, “Ёшлар, фарзандларимиз тарбияси ҳаёт-мамот масаласи” мавзусида маъруза қилди.

Дарҳақиқат, имом ноиби қайд этганидек, ушбу масала шу даражада муҳим эканлигидан таниқли маърифатпарвар Абдулла Авлонийнинг “Тарбия биз учун ё ҳаёт - ё мамот, ё нажот - ё ҳалокат, ё саодат - ё фалокат масаласидир” деган чуқур  маъноли сўзлари нақадар ҳақиқат эканини яхши англаймиз. Тарбия масалалари билан ота-оналар бўш вақтларида эмас, ҳар дақиқада шуғулланишлари зарур. Унинг учун жон куйдириш шарт. Энг муҳим жиҳат шуки, фарзандларимизни соғлом, комил инсон қилиб тарбиялайлик. Улар ўз ота-боболарига, тарихимизга, Ватанимизга, она тилимизга, ўз миллий қадриятларимизга, муқаддас динимиз анъаналарига содиқ бўлиб вояга етсинлар.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги


Киритилган вақти: 09/10/2019 15:18;   Кўрилганлиги: 1450
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/seminars-briefings/tarbiya-hayot-mamot-masalasidir
Чоп этилган вақт: 29/03/2024 16:12
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг