Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Учрашувлар, семинарлар, брифинглар

“Тарбия биз учун ё ҳаёт – ё мамот...”

 
 

Жорий йил 20 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг биринчи йиғилиши ва Олий Мажлис Сенатининг биринчи мажлисида сўзлаган нутқида ёшлар ва таълим масалалари Сенатнинг доимий эътиборида бўлиши кераклигини таъкидлаб, “Абдулла Авлонийнинг “Тарбия биз учун ё ҳаёт – ё мамот, ё нажот – ё ҳалокат, ё саодат – ё фалокат масаласидир”, деган сўзларини такрор ва такрор айтишдан чарчамайман. Нега деганда, бу фикр бугунги кунда ҳар қачонгидан ҳам муҳим аҳамиятга эга эканини унутмаслигимиз лозим. Ёшларимиз кимнинг авлодлари эканини чуқур англашлари керак. Айни вақтда бугунги ислоҳот ва ўзгаришлар ўз-ўзидан бўлмаётганини билишлари зарур”, деган эди.

Дарҳақиқат, мактаб — бу ҳаёт-мамот масаласи, келажак масаласи. Бу масалани давлат, ҳукумат ва ҳокимларнинг ўзи ҳал қилолмайди. Бу бутун жамиятнинг иши, бурчига айланиши керак. Мактабни ўзгартирмасдан туриб, одамни, жамиятни ўзгартириб бўлмайди.

Каттақўрғон шаҳар 8-умум таьлим мактабида бўлиб ўтган маънавий-маърифий тадбирда иштирок этган “Муҳаммад Наққибек” жоме масжиди имом-хатиби Анвар Назаров илм-маърифатнинг инсон ҳаётидаги ўрни ва охиратдаги даражаси ҳақида тўхталди.

“…Аллоҳ сизлардан имон келтирган ва илм ато этилган зотларни (баланд) даража (мартаба)ларга кўтарур. Аллоҳ қилаётган (барча яхши ва ёмон) амалларингиздан хабардордир” (Мужодала  сураси, 11-оят).

Ҳозирги пайтда дунё ҳаётидаги тараққиёт ва ривожланишни илмсиз равнақ топган, юксалган деб бўлмайди. Шу боис Аллоҳ таоло илм ўрганишга интилишни ҳар бир мўмин-мусулмон зиммасидаги фарз этиб қўйган. Аллоҳ таоло илм излашни ва ўрганишни мусулмон бандаларига қатъий буюрган”, деди А.Назаров.

Тадбирда юқори синф ўқувчилари ва устозлар қатнашди.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги матбуот хизмати


Киритилган вақти: 23/01/2020 14:42;   Кўрилганлиги: 1254
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/seminars-briefings/tarbiya-biz-uchun-yo-hayot-yo-mamot
Чоп этилган вақт: 28/03/2024 14:37
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг