Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Учрашувлар, семинарлар, брифинглар

Соф ислом билан бузғунчи оқимларнинг йўлларини адаштириб қўйманг!

 
 

Муқаддас динимизнинг асл моҳиятини ўрганишни бугунги ҳаётнинг ўзи тақозо қилади. Чунки диннинг асл моҳиятини билмаган ёшлар бугун  нохолис, ишончсиз манбалардан Исломни ўрганишга ҳаракат қилаётганлари, бунинг натижасида ҳар хил бузғунчи оқимларнинг таъсирига тушиб қолаётгани сир эмас.

Самарқанд шаҳар Ботир Зокиров маҳалла фуқаролари билан бўлиб ўтган учрашувда “Хўжа абду Мўмин” жоме масжиди имом хатиби Жаҳонгир Хатамов йиғилганларга “Бугун ижтимоий тармоқ ёки бошқа ишончсиз манбалар орқали Ислом  динига тааллуқли бирор янгиликка гувоҳ бўлсангиз унга ишониб кетавермасдан соҳа мутаҳассисларига мурожаат қилинг, сўранг. Соф исломий ақида билан динни  ниқоб  қилиб дин ҳукмларини нотўғри талқин қилувчи бузғунчи оқимларнинг йўлларини адаштириб қўйманг! Тўғрилигини билганингиздан кейингина амал қилишингиз мумкин.   Диндан тўлиқ хабари бўлмаган ёки динни  ниқоб  қилиб дин ҳукмларини нотўғри талқин қилувчиларнинг йўлларига кириб адашиб қолманг. Доно халқимиз: “Сўраб ўрганган – олим, орланиб сўрамаган – ўзига золим”, деб бежиз айтмаган”, дея тушунчалар берди.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги


Киритилган вақти: 09/10/2019 11:47;   Кўрилганлиги: 1477
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/seminars-briefings/sof-islom-bilan-buzgunchi-oqimlarning-yollarini-adashtirib-qoymang
Чоп этилган вақт: 28/03/2024 17:52
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг