Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Учрашувлар, семинарлар, брифинглар

Самарқанд шаҳрида оила ва унинг мустаҳкамлиги борасида Республика семинари бўлиб ўтди

 
 

Бугун, 28 сентябр куни Самарқанд шаҳридаги “Ёшлар маркази” катта мажлислар залида “ФҲДЁ органлари фаолиятида қонунийликни таъминлаш, уларнинг оилани мустаҳкамлаш, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш ва оилавий ажралишларнинг олдини олиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга оширишдаги фаол иштироки: муаммо ва ечимлар” мавзусида Республика семинари бўлиб ўтди.

Семинарда Хотин-қизлар қўмитаси, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, Олий суд, Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, “Оила” илмий-тадқиқот маркази, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлар бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идоарси вакиллари, ҳокимликлар ходимлари ҳамда Самарқанд вилоятида фаолият юритаётган имом хатиблар иштирок этди.

         Тадбирда сўзга чиққан нотиқлар ФҲДЁ органлари фаолиятида қонунийликни таъминлаш, ёшларни ҳаётга тайёрлаш тизими, Ислом динида оила мустаҳкамлигини таъминловчи таълимотлар, оилавий келишмовчиликларни олдини олиш ва бартараф этиш масалаларида маъруза қилдилар.

 

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги


Киритилган вақти: 28/09/2019 16:56;   Кўрилганлиги: 122
 
Материал манзили: http://www.sammuslim.uz/press/seminars-briefings/samarqand-shahrida-oila-va-uning-mustahkamligi-borasida-respublika-seminari-bolib-otdi
Чоп этилган вақт: 21/11/2019 11:13
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг