Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Учрашувлар, семинарлар, брифинглар

“Ўзбекистон – миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик юрти” номли давра суҳбати бўлиб ўтди

 
 

Бугунги кунда Ўзбекистон миллатлараро тотувлик, диний бағрикенглик ва муроса борасида нафақат МДҲ давлатлари, балки бутун дунёга намуна бўлмоқда. Албатта, халқимизга хос бу хислатлар бир зумда пайдо бўлган эмас, балки узоқ тарихий жараёнларнинг натижасидир. Бу каби одатларимиз бундан буён ҳам давом этиши юртимизнинг тинч ва фаровон бўлишининг омилларидан бири десак муболаға бўлмайди.

Шу муносабат билан Муҳаммад ал-Хоразмий номли Тошкент ахборот технологиялар университети Самарқанд вилоят филиалига қарашли академик лицейда ўқувчилар билан “Ўзбекистон – миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик юрти” номли давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда Самарқанд шаҳар “Хўжа абду Мўмин” жоме масжиди имом хатиби Жаҳонгир Ҳотамов иштирок этиб, талабаларга муқаддас динимиз таълимотларида миллатлараро тотувлик, бирдамлик ва диний бағрикенгликка муносабат тўғрисида тушунчалар берди. Ўзаро савол-жавоб тарзида қизғин бўлиб ўтган тадбирда иштирокчилар ўзлари учун зарур маълумотларни олди деб ҳисоблаймиз.  

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги 


Киритилган вақти: 27/09/2019 17:44;   Кўрилганлиги: 1578
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/seminars-briefings/ozbekiston-millatlararo-totuvlik-va-diniy-bagrikenglik-yurti-nomli-davra-suhbati-bolib-otdi
Чоп этилган вақт: 19/04/2024 10:44
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг