Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Учрашувлар, семинарлар, брифинглар

Отинойилар олдидадаги вазифалар ўта долзарб (Ўқув-семинар тафсилоти)

 
 

2018 йил 20 октябрь куни Самарқанд вилоятида фаолият олиб бораётган отинойилар учун ўқув семинар ташкил этилди.

“Ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини сақлаш ва диний вазиятни соғломлаштиришда отинойиларнинг ўрни ва ролини ошириш” мавзуси остида бўлиб ўтган семинарда бугунги кунда хотин-қизлар ўрасидаги мавжуд ҳолат, муаммолар ҳақида сўз юритилди. Махсус ҳисобдан чиқарилган аёллар, жазони ижро этиш муассасаларида муддат ўтаётган фуқароларнинг оила-аъзоларининг ижтимоийлашувига кўмаклашиш, маҳаллаларда аёл-қизлар ўртасидаги ижтимоий муаммолар, ёшлар онгига салбий таъсир қилаётган иллатлар ва уларнинг ечимига доир кўрсатма ва йўналишлар берилди. Битъат-хурофотларга қарши курашиш бўйича фикр-мулоҳазалар юритилди.

Отинойиларнинг жамиятда ижтимоий ҳаётни барқарорлаштиришдаги ўрни беқиёслиги жиҳатидан уларни янада жонбозлик кўрсатишга, билим ва кўникмаларини доимий ошириб бориш, ҳамиша хизматга камарбаста бўлишга чақирилди.

Самарқанд шаҳридаги “Концерт залида” бўлиб ўтган семинарда 600дан зиёд отинойи иштирок этди.

ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги


Киритилган вақти: 20/10/2018 00:00;   Кўрилганлиги: 935
 
Материал манзили: http://www.sammuslim.uz/press/seminars-briefings/otinoyilar-oldidadagi-vazifalar-ota-dolzarb-oquv-seminar-tafsiloti-
Чоп этилган вақт: 20/09/2020 07:02
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг