Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Учрашувлар, семинарлар, брифинглар

Оилада эр ва хотиннинг бурчлари

 
 

Каттақўрғон шаҳар ФҲДЁ бўлимида оила қурувчи ёшлар билан "Оилада эр ва хотиннинг бурчлари” тўғрисида суҳбат бўлди. Шаҳар оила маркази ва шаҳар бош имом хатиблиги иштирокида ўтган тадбирда шаҳар бош имом хатиби Хайруллоҳ Дўстмуродов маъруза билан иштирок этиб, оила қуриш остонасида турган ёшларга қуйидагича тушунчалар берди: “Азалдан ота-боболаримиз оила тотувлиги ва мустаҳкамлигини бошқа масалалардан  кўра  биринчи ўринга қўйиб, оиланинг  тартиб интизоми ва тарбияси билан  алоҳида  шуғулланганлар. Зеро,  оила  қуриш,  оилавий ишлар билан шуғулланиш  улуғ  ибодатлардан бўлиб, бир оиланинг ажралиши бу турли фитна ва фасодларнинг  пайдо бўлиши ва  авж олишига  олиб келади. Шунинг учун ҳам динимизда оиланинг ажралиши маъқулланмайди. Аллоҳ таоло оилани сақлаш масъулиятини эркакларнинг зиммасига юклаб,  Қуръони каримда шундай марҳамат қилган:

“Улар билан тотув турмуш кечирингиз. Агар уларни ёмон кўрсаларингиз, (билиб қўйингки,) балким сизлар ёмон кўрган нарсада Аллоҳ (сизлар учун) кўпгина яхшилик пайдо қилиши мумкин” (Нисо, 19–оят).

Исломда оиладаги келинга хонадон соҳиблари ўз қизлари каби муносабат кўрсатишга буюради. Албатта, келиннинг ҳам зиммасида оилада  ўзига муносиб  мажбуриятлари  мавжуд. Сабру қаноат, шукру итоат каби фазилатларни ўзида касб қилган бўлиши,  янги оила аъзолари билан  одоб-ахлоқ ва  иззат-ҳурмат меъёрларига қатъий риоя қилган ҳолда муомалада бўлиш шулар жумласидандир. Айниқса, турмуш ўртоғига нисбатан ҳурмат ва эътибор энг олий даражада бўлиши талаб этилади”.

 

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги


Киритилган вақти: 10/10/2019 15:04;   Кўрилганлиги: 143
 
Материал манзили: http://www.sammuslim.uz/press/seminars-briefings/oilada-er-va-xotinning-burchlari
Чоп этилган вақт: 21/11/2019 11:14
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг