Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Учрашувлар, семинарлар, брифинглар

Маърифий Ислом - ақидапарастликни қоралайди

 
 

Самарқанд шаҳар "Хўжа Нисбатдор" жоме масжиди имом хатиби Бобохонов Бобохон Самарқанд давлат университетининг География ва Физика факултетлари талабалари билан “Маърифий Ислом - ақидапарастликни қоралайди”,  “Маьнавиятимизга таҳдид - келажагимизга таҳдид” мавзуларида бўлиб ўтган тадбирда иштирок этди.

Б.Бобохонов талаба ёшларга “Ислом дини билан чамбарчас боғланиб кетган бизнинг маънавиятимиз ва милллий қадриятларимиз азал-азалдан инсонни комилликка етаклайдиган беқиёс неъмат бўлиб келган. Ҳозирги кунда ҳам маънавият – нажоткор куч, маънавият – илоҳий ёғду десак, хато қилмаган бўламиз. Айниқса, ҳаётга катта орзу – умидлар билан қадам қўяётган, унга фақат пок ва беғубор нигоҳ билан қараб, олдинга интилаётган ёшларга нисбатан олганда, бу ҳақиқат янада теранроқ номоён бўлади. Афсуслар бўлсинки, баъзан ислом дини ва диний ақидапарастлик тушунчаларини бир-биридан фарқлай олмаслик ёки ғаразли мақсадда уларни тенг қўйиш каби ҳолатлар ҳам кўзга ташланмоқда”, дея уларни ислом динини ниқоб қилиб, манфур ишларни амалга ошираётган мутаассиб кучлар ҳали онги шаклланиб улгурмаган, тажрибасиз, ғўр ёшларни ўз тузоғига илинтириб, бош-кўзини айлантирган ҳолда, улардан ўзининг нопок мақсадлари йўлида фойдаланиб келаётганларини таъкидлади ва “халқимизни, хоссатан мустақил ҳаётга қадам қўяётган сиз ёшларимизни асраш ҳар биримизнинг фуқаролик бурчимиздир”, деди.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги


Киритилган вақти: 24/10/2019 16:44;   Кўрилганлиги: 1395
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/seminars-briefings/marifiy-islom-aqidaparastlikni-qoralaydi
Чоп этилган вақт: 29/03/2024 10:00
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг