Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Учрашувлар, семинарлар, брифинглар

Маърифат сари йўналтириш ҳар биримизнинг вазифамиздир

 
 

Ислом инсонни руҳий, жисмоний покланиш йўли билан камолатга етаклаб, мунтазам равишда ижтимоий фаолликка, маърифатли бўлишга даъват этади. Исломда масалага кўр-кўрона ёндашув, бирёқлама хулосалар, жаҳолат кескин қораланади. Айрим ёвуз ақидапараст кучлар ёшлар онгини заҳарлаб, уларни кўп қадим қадриятларимиздан узоқлаштираётганлиги, уларни жаҳолатга тортаётгани ва бунга алданиб қолаётганлар озми-кўпми борлиги ачинарли, албатта. Бугун ёвуз кучларнинг пуч ғоялари, сохта даъватларига билмасдан учиб, йўлидан адашиб қолаётган ёшларимизни жаҳолат батқоғидан қутқариш, уларни маърифат сари йўналтириш ҳар биримиз учун масъулиятли вазифадир.

Самарқанд вилоят ҳокимлиги, ЎМИ вилоят вакили З.Эшонқулов ҳамда Каттақўрғон туман бош имом хатиби Х.Шомуродов ҳамкорликда Каттақўрғон туман “Чиғатой” ва  “Нисбат” маҳалла фуқаролари билан давра суҳбатлари ўтказиб, “жаҳолатга қарши маърифат” ғояси, ислом динининг инсонпарварлик, эзгулик ва тинчлик каби фазилатлари ҳамда диний бағрикенглик, ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлиги ва қонун устуворилигини таъминлаш каби бир қатор устувор вазифалар ҳақида сўз юритдилар. Шунингдек, вакиллар тумандаги “Бағот”, “Чиғатой” маҳаллаларида истиқомат қилувчи ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларнинг хонадонларида бўлиб, улар ва оила аъзолари билан яқиндан суҳбатлашиб, муаммо ва фикрларини тинглади.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги


Киритилган вақти: 17/10/2019 15:49;   Кўрилганлиги: 1304
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/seminars-briefings/marifat-sari-yonaltirish-har-birimizning-vazifamizdir
Чоп этилган вақт: 19/04/2024 19:03
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг