Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Учрашувлар, семинарлар, брифинглар

Маҳаллага барчамиз бирдек масъулмиз

 
 

Келажагимиз бўлган ёшларни турли таҳдидлар, “оммавий маданият”, диний экстремизм каби хатарларнинг ўнглаб бўлмас таъсирларидан ҳимоя қилиш ва уларни ҳар жиҳатдан етук инсонлар этиб камолга етказиш бугун ҳар қачонгидан ҳам долзарб ҳисобланади.

Бу борада, шубҳасиз, маҳалланинг ўрни ҳамда аҳамияти беқиёс. Шу боис маҳаллаларда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишга ҳамда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашга қаратилган тадбирлар ўтказилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг 2 октябр куни Самарқанд шаҳар, Оби Раҳмат маҳалласида яшовчи фуқаролар билан “Маҳаллага барчамиз бирдек масъулмиз” мавзусида учрашув бўлиб ўтди. Унда “Дамариқ” жоме масжиди имом хатиби Нурсултон Абдуманнанов экстремистик оқимлар, информацион хуружлар, миссионерлик ҳамда “Оммавий маданият” билан боғлиқ мафкуравий таҳдидларнинг олдини олишга қаратилган маърузаси билан иштирок этди.

 

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги


Киритилган вақти: 02/10/2019 16:03;   Кўрилганлиги: 131
 
Материал манзили: http://www.sammuslim.uz/press/seminars-briefings/mahallaga-barchamiz-birdek-masulmiz
Чоп этилган вақт: 21/11/2019 11:16
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг