Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Учрашувлар, семинарлар, брифинглар

Жоҳилият жамиятида аёл-қизлар камситилган

 
 

Бутун жаҳон бўйича қизларнинг камситилиши, уларнинг ижтимоий муаммоларига эътибор қаратиш мақсадида ҳар йили 11 октябрда нишонланадиган Халқаро қизлар кунига (International day of the Girl Child) 2011 йил, 11 октябрда БМТ Бош ассамблясида асос солинган. Бу муаммоларга мажбурий никоҳ, уларнинг таълим ва соғлиқни сақлаш хизматларидан фойдаланишларини таъминлаш ҳамда зўрлаш ҳолатлари киради.

Ушбу сана муносабати билан Тойлоқ туман ҳокимлиги катта йиғилишлар залида тадбир бўлиб ўтди. Унда “Жумабозор” жоме масжиди Абулсаидов Самариддин домла иштирок этиб, Ислом дини аёл ва қизларнинг шаънини баланд мартабаларга кўтаргани, ҳеч қайси динда аёллар Исломдагидек эҳтиром қилинмагани, жоҳилият жамиятида ўғил бола қиз боладан устун қўйилиб, аёл-қизлар камситилгани, Ислом бу ёмон ишларни ҳам ботил қилиб, қизларни алоҳида эъзозлагани, ҳамма болаларга бирдек қарашни йўлга қўйгани ҳамда Исломда қизларга эътибор билан қараш – жаннатга элтувчи амал, деб баҳоланиши ҳақида йиғилганларга гапириб берди.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги


Киритилган вақти: 12/10/2019 14:54;   Кўрилганлиги: 111
 
Материал манзили: http://www.sammuslim.uz/press/seminars-briefings/johiliyat-jamiyatida-ayol-qizlar-kamsitilgan
Чоп этилган вақт: 22/11/2019 20:58
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг