Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Учрашувлар, семинарлар, брифинглар

Иймоннинг инсон тарбиясига ижобий таъсири

 
 

Самарқанд шаҳар 14-мактаб ўқувчилари билан “Ўқувчи ёшларнинг диний-маърифий саводхонлигини ошириш” мавзусида навбатдаги давра суҳбати бўлиб ўтди.

Унда Самарқанд шаҳар “Панжоб” жоме масжиди имом хатиби Ботирали Ризаев қатнашиб, ўқувчиларга яхши илм эгаллашлари учун дуои хайрлар қилди ҳамда иймоннинг инсон тарбиясига ижобий таъсири ҳақида сўз юритди. Ислом динининг асосларидан бири бўлган поклик ва пок юришлик эканлиги ҳақида тушунчалар берди. “Ҳалол ва ҳаром” нима эканлиги ҳақида ўқувчилар билан диспут (савол-жавоб ва мунозара асосида машғулот) ташкил қилинди, ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволларига  имкон қадар жавоб олишди. Улар томонидан берилган саволларга ривоятлар, ҳаётий мисоллар орқали қизиқарли тарзда жавоб беришга ҳаракат қилди ва ҳар доимгидек уларда ушбу учрашув катта таъсурот қолдирди.

 

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги


Киритилган вақти: 10/10/2019 13:54;   Кўрилганлиги: 1341
 
Материал манзили: https://www.sammuslim.uz/press/seminars-briefings/iymonning-inson-tarbiyasiga-ijobiy-tasiri
Чоп этилган вақт: 28/03/2024 20:14
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг